UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0

07 фев 10:27
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Байдарка ва каноэчиларимизнинг лицензион мусобақага тайёргарлиги ўрганилди + ФОТО

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтганди.

Унда терма жамоаларимизнинг Париж-2024 ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлигини янада кучайтириш бўйича муҳим топшириқлар берилди.

Спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси хорижда шуғулланаётган терма жамоаларнинг шароитини батафсил ўрганмоқда. Қўмита раиси ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ бугун Туркиянинг Белек шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича терма жамоаларимизнинг базасига бориб, спортчи ва мураббийлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Терма жамоа 2023 йилнинг декабрь ойидан бери бир неча босқичдан иборат узлуксиз машғулотларни олиб боряпти. Тайёргарлик жорий йилнинг апрель ойида Японияда ўтадиган қитъавий лицензион мусобақага қаратилган. Шерзод Ташматов спортчиларнинг машғулотини бевосита кузатиб, уларга яратилган шароитлар, руҳий ва жисмоний ҳолатини ўрганди.

Шунингдек, мураббийлар штаби билан суҳбатда литсензион мусобақа учун шакллантирилаётган экипажлар, уларнинг имкониятлари бўйича фикр алмашилди. МОҚ раиси ўринбосари жамоага бўлажак турнирда муносиб иштирок этиб, мамлакатимизга Олимпия ўйинларининг йўлланмалари билан қайтишларини тилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг