UZ

Сўнгги янгиликлар

08:29Футбол. Бугун Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйнайди 0 08:02ММАда навбатдаги тентаклик!!! (ФОТО) 0 07:42Ёшлар ўртасида Осиё чемпионати. Бугун 11 нафар боксчимиз чорак финалда жанг қилади 0 07:19Хейнига Ломаченко керак 0 06:52Қатарликлар қизиқаётган "Наполи"нинг нархи маълум қилинди 0 21:11Волейбол: Самарқандда Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтмоқда 0 20:50ОФК 6 та муҳим баҳсни келтирди, улар орасида Ўзбекистон - Саудия Арабистони ҳам бор 0 20:29Токио-2020 совриндорларига бериладиган гуллар тақдимоти ўтказилди 0 20:08Адесанья яна бир бор Жон Жонсни октагонга чорлади 0 19:47Перу Гран-присида 8 та медаль қўлга киритган оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди 0 19:26Расман: "Эл Класико"нинг аниқ вақти маълум бўлди 0 19:05Хабиб Путин ҳақида: У менга жуда чарчагандек туюлди 0 18:44Тарихий натижа: замонавий бешкурашчиларимиз Олимпия ўйинларига яна бир лицензия қўлга киритишди 0 18:22Ўзбекистонлик мураббий Япониядаги нуфузли семинарда иштирок этяпти ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 18:01Эрве Ренар: "Об-ҳаво бизга муаммо туғдириши мумкин, аммо..." 0

11 сен 08:06
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Токио Олимпиадасига тайёргарлик муҳокама қилинди

Август ойининг сўнгги кунлари спортимиз учун қувончли онларга бой бўлди.

Айниқса, 21-25 августда Венгриянинг Цегед шаҳри байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида спортчиларимиз Токио-2020 Олимпиадаси учун 2 та, Паралимпия ўйинлари учун эса 3 та йўлланма қўлга киритиб қайтдилар. 

Кеча Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон “ROWING & CANOE” федерацияси мутасаддилари ва МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда Токио Олимпиадасига йўлланма олган ва лицензия олиши режалаштирилаётган спортчилар билан бўлажак стартларга тайёрланиш мавзуси кўриб чиқилди. Йиғилишда Пан-Америка қиличбозлик конфедерацияси раҳбари Виталий Логвин Рустам Шоабдураҳмоновга ҳамроҳлик қилди. 

“Венгриядаги жаҳон чемпионатида Токио-2020 учун бир нечта йўлланмалар қўлга киритган бўлсак ҳам бу бизнинг максимал натижамиз эмас. Олдинда Осиё қитъаси учун квалификацион мусобақа орқали яна бир неча лицензияга эга бўлиш имконияти бор. Академик эшкак эшувчиларимиз ҳам бир неча кун муқаддам дунё биринчилигида қатнашдилар. Афсуски, терма жамоа таркибининг аксариятини 20 ёшгача бўлган спортчилар ташкил этгани учун вакилларимизга рақобатда бироз тажриба етишмади. Бу йўналишда ҳам келаси йил қитъавий квалификация турнирида лицензия олиш режалаштирилган. Шунингдек, каноэда 500 метр масофага эшкак эшиш бўйича жуфтлик йўналишида йўлланма олган қизларимиз учун алоҳида тайёргарлик режаси ишлаб чиқилди”, – деди Ўзбекистон “ROWING & CANOE” федерацияси Бош котиби Вячеслав Дидрих. 

Ўз навбатида Рустам Шоабдураҳмонов ЖЧда лицензия ололмаган спортчилар учун ишлаб чиқилган дастур билан яқиндан танишиб, ўз фикрларини билдириб ўтди. 

Бу борада мураббийлар қандай тайёрланишни яхши билишади. Уларга қанақа ёрдам кўрсатиш керак бўлса биз тайёрмиз. Фақат сизлардан талаб этиладиган нарса пухта ишлаб чиқилган режа ва келажакдаги натижа. Ҳукуматимиз томонидан Токио Олимпиадаси тайёргарлигига жуда катта эътибор қаратилмоқда. Биз бундай ишончни оқлашимиз даркор. Осиё қитъаси учун ўтказиладиган лицензион мусобақага 5-6 ой бор. Ҳозир спортчиларимиз яхши спорт формасида ва ушбу вақтда аниқ ишланган режа билан ҳаракат қилсак, кўзланган мақсадимизга етамиз”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов. 

Йиғилиш давомида Виталий Логвин ҳам ўз тажрибасидан келиб чиққан ҳолда қимматли маслаҳатларини билдириб ўтди. Шунингдек, спортчиларимиз учун яқин вақт ичида ташкил этиладиган ўқув-машғулот йиғинлари, уларни керакли инвентарлар билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг