UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

24 авг 22:10
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш. Жаҳон чемпионатининг дастлабки ғолиб ва совриндорлари аниқланди

Иштирокчилар тўрт дастурда 1000 ва 500 метр масофаларда пойгаларда қатнашди.

С1 дастурида аёллар ўртасида 1000 метр масофага ўтказилган яккалик баҳсида Халқаро каноэ федерацияси (ICF) байроғи остида ҳаракат қилган Алена Наздрова маррага биринчи бўлиб етиб келган бўлса, К1 дастурида венгриялик эшкак эшувчи Эмесе Кохалмига тенг келадигани топилмади. 

С2 дастурида эркаклар ўртасидаги жуфтлик беллашувида Закҳар Петров ва Иван Дмитриев, К2 дастурида Микита Борйкау ва Алеҳ Юрениа жуфтлигига тенг келадигани топилмади. Айтиш жоизки, ушбу спортчилар ҳам Халқаро каноэ федерацияси (ICF) байроғи шарафини ҳимоя қилди. 

 К2 дастурида эркак ва аёллар жуфтлиги иштирок этган мусобақада 500 метр масофани биринчи бўлиб португалиялик спортчилар Тереса Портела ҳамда Мессиас Баптиста босиб ўтди. 

Ҳамюртларимизнинг натижаларга тўхталадиган бўлсак, 21 ёшли каноэчимиз Динара Жўраева 1000 метр масофага кечган беллашувда еттинчи, худди шу масофада Миржалол Камилов ҳамда Камронбек Аҳтамов жуфтлиги тўққизинчи бўлиб маррага етиб келди. Финалдаги энг ёш тандем бўлган байрдаркачиларимиз Шаҳризода Мавлонова ҳамда Озоджон Амриддинов 500 метр масофада бешинчи натижани қайд этишди. 

Жаҳон чемпионати эртага, 25 август куни якунланади ва мусобақанинг сўнгги финал баҳсларида эшкак эшувчилар 200, 500 метр ҳамда 5 километр масофаларда маҳоратини намойиш этади.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг