UZ

Сўнгги янгиликлар

18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0

02 янв 16:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бектемир Мелиқўзиевнинг чемпионлик жанги бўйича музокара олиб борилмоқда

Аввалроқ, проф бокснинг иккинчи ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси WBA йўналишида чемпионлик камари учун мажбурий даъвогарга айлангани ҳақида хабар бергандик.

Ушбу дивизионда WBA камари мексикалик 26 ёшли Хосе Армандо Ресендисга тегишли бўлиб турибди. Теренс Кроуфорд фаолиятини якунлагач, айнан Ресендис WBA чемпионлик камарининг тўлақонли эгасига айланди.  

Инсайдер Жалол Аҳмедовнинг маълум қилишича, ҳозирда икки жамоа ўртасида музокаралар олиб борилмоқда. Келишувга эришилмаган тақдирда, WBA чемпионлик жанги учун кимошди савдосини ташкил этади.

Айни пайтда Мелиқўзиев Калифорния штатининг Индио шаҳрида мексикалик Жоэль Диас қўл остида машғулотларини давом эттирмоқда. 29 ёшли Бектемир сўнгги жангини 2025 йилнинг май ойида Дариус Фулгхэмга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг