UZ

Сўнгги янгиликлар

23:24Шоҳжаҳон Эргашев, "Сатурн" ва бошқалар - IBA Nomad 16 турнири олдидан матбуот анжумани ва face-to-face ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 20:52Фомин Хитойдаги M25 турнирининг чорак финалига чиқди 0 20:21Тарихда илк бор! Жавоҳир Синдаров дунёнинг Топ-3 шахматчиси! 0 19:50ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов терма жамоанинг ноябрдаги рақиблари масаласига ойдинлик киритди 0 19:19IBA ЖЧ-2027 учун мукофот жамғармаси эълон қилди 0 18:48Сибирцев Остонада ўтаётган Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди 0 18:17Исроил Мадримовнинг вазнида WBC рейтинги янгиланди 0 17:46Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади 0 17:15Мағлубиятсиз Фарид Башарат UFC ростеридан чиқарилди 0 16:44UFC президенти Раҳмонов ва мағлубият нималигини билмай келаётган нокаутчи ўртасидаги жанг ҳақида баёнот берди 0 16:13Дэвид Бенавидес Биволни танқид қилди 0 15:42Мбаппе Лео Мессидан ўтиб кетди 0 15:11Жан Сильва: "Пратес билади, агар Махачевга зарба берса, жанг якунланади" 0 14:40Кормье Перейранинг даъволарига жавоб қайтарди: "Дўст деб ўйлагандим" 0 14:09Алекс Перейра Павлович билан жангни эмас, чемпионлик камари учун курашишни кутганини айтди 0

19 июн 10:44
Янгиликлар

Спорт курашлари, Париж-2024

Бекзод Абдураҳмонов ёки Разамбек Жамаловга асосий рақиб бўлиши мумкин бўлган Заурбек Сидаков Олимпиадага бормайди!

Эркин кураш бўйича 74 кг вазн тоифасида Россия терма жамоаси аъзоси, амалдаги Олимпиада чемпиони Заурбек Сидаков Париж-2024 Олимпия ўйинларида иштирок этмайди.

Бу ҳақда тожикистонлик UFC жангчиси Муҳаммад Наимов хабар берди. Сидаков ММАга ўтишга яқин. Унинг асосий мақсади - UFC! 

"Сидаков менга Олимпиадада иштирок этмаслигини айтди. Бунга кўп бўлмади. На ўзи ва на Найфонов Парижга боради. Бу қайғули хабар. Биз телефонда гаплашдик. У жуда оғир жароҳатни бошдан кечирди.

UFC'га ўтиш ҳақида ҳам тез-тез гаплашяпмиз. У менга Олимпиададан кейин албатта ММАга ўтишини айтди. Менимча, у трансфер қилади. У UFC'да жанг қилмоқчи. Унинг учун мотивация - UFC! Мен ҳатто Али Абдел-Азиз билан у ҳақида гаплашдим. Ҳатто Генри Сехудо унга шундай деб ёзган эди: "Агар ўтсангиз, менга хабар беринг. Мен ёрдам бериш учун бораман", деди Наимов.

Маълумот учун, Ўзбекистон спорт курашлари федерацияси ҳам эркин кураш бўйича 74 кг вазн тоифасида лицензияга эга чиққан. Аммо бу вазн тоифасида юртимиз шарафини айнан ким ҳимоя қилиши ҳозирча расман эълон қилинмади. Бу Разамбек Жамалов ёки Токио Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов бўлиши мумкин.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг