UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36Пара Осиё ўйинларида тарих яратган паралимпиячиларни кутиб олиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0

29 дек 10:14
Янгиликлар

Бел олиш ва уч кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатида кучлилар аниқланди + ФОТО

Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ҳамда Гулистон туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабларида бел олиш ва уч кураш бўйича 2005-2006 ва 2007-2008 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бел олиш ва уч кураш ассоциациясининг йиллик-тақвим режасидаги мазкур мамлакат чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 600 нафарга яқин  ёш полвонлар ғолиблик учун кураш тушишди.

Мусобақа регламентига мувофиқ, дастлаб 2005-2006 ҳамда 2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар Ширин шаҳридаги БЎСМда бел олишнинг халқа-чалиш, халқа-чалишсиз йўналишларида белгиланган вазн тоифларига кўра куч синашишди.

Бел олиш бўйича беллашувлар якунига етгач Гулистон туманидаги БЎСМда уч кураш бўйича “белбоғли”, “белбоғсиз” йўналишларида ҳам ғолиблар номи аниқланди.

Муросасиз ўтган мазкур йўналишлардаги мусобақаларда Бехруз Бахтиёров (Навоий), Азизилло Алиев (Андижон), Фахриддин Эшқуватов (Сурхондарё), Аббосхон Тилаволдиев (Фарғона), Нурбек Омонов (Сирдарё), Ойбек Абдуқаюмов (Тошкент в.), Акмал Матяқубов (Хоразм), Абдулазиз Жўраев (Тошкент ш.), Дилнура Рустамова (Сурхондарё), Гулинур Нишонова (Андижон) каби истеъдодли ўғил-қизлар ўз вазн тоифаларига кўра чемпионликни қўлга киритиб, шоҳсупадан жой олишга муваффақ бўлишди.

Ўзбекистон чемпионати мусобақаси якунига етгач, ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг