UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0

20 ноя 13:01
Янгиликлар

Спорт курашлари

Белбоғли кураш. Полвонларимиз халқаро турнирда кумуш медални қўлга киритишди

Теглар :  Белбоғли кураш
15-17 ноябрь кунлари Россиянинг Қозон шаҳрида белбоғли кураш бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди.

Ўн олти давлатдан юз нафардан ортиқ полвонлар иштирок этган мазкур халқаро турнирда иштирок этган  Мардон Кимсанбоев (62кг.), Сардор Мадаминов (68 кг.), Хусниддин Рўзиев (75 кг.), Илҳом Машрабов, Камолиддин Маҳкамов (90 кг.), Аъзамжон Анваржонов (100 кг.) ҳамда Шерзод Раҳимов (+100 кг.) лардан иборат терма жамоамиз жамоавий беллашувлар якунига кўра  фахрли иккинчи ўринни қўлга киритиб, кумуш медалларга эга чиқишди. Биринчи ўрин эса мезбонларга насиб этди.
Фарҳод ЖУМАНОВ, белбоғли кураш бўйича халқаро тоифадаги ҳакам: - Турнир юқори савияда ташкил этилгани ва беллашувлар муросасиз тарзда ўтганига гувоҳ бўлдик. Полвонларимизнинг иштироки ҳам муваффақиятли бўлди. Турнирда спортчиларимизга ҳамроҳлик қилган Ўзбекистон Белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, халқаро тоифадаги ҳакам Мираншоҳ Рўзиевлар билан биргаликда полвонларимизнинг халқаро майдонларда имкониятларини синовдан ўтказиш имкониятига ҳам эришдик. Бундан кўзланган мақсад эса, нуфузли мусобақаларда муносиб номзодларни аниқлаш, терма жамоамиз таркибини кучли спортчилар билан тўлдириб боришдан  иборат бўлади.

Илҳом РАҲМОНОВ        


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг