UZ

Сўнгги янгиликлар

16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0

13 дек 19:43
Янгиликлар

Бошқалар

Белбоғли кураш. Йил Хоразм полвонлари учун ютуқларга бой йил бўлди

Теглар :  Белбоғли кураш
Миллий спорт туримиз саналаган белбоғли кураш мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кенг оммалашиб бормоқда.

Хусусан, Хоразм вилоятида ҳам. Бугун мазкур миллий спорт тури билан вилоятнинг Гурлан, Қўшкўпир, Шовот, Урганч, Янгибозор каби бир қатор туманларида беш юздан ортиқ ўғил-қизларнинг шуғулланаётганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Маълумотларга кўра,  йилдан йилга белбоғли кураш билан шуғулланувчилар сони ортиб, уларнинг мусобақалардаги натижалари ҳам таҳсинга сазовор бўлмоқда. Бу ҳақида вилоят белбоғли кураш федерацияси ижрочи директори ва бош мураббийи Бекберган Болтаев шундай дейди, - Тарихи узоқ ўтмишга бориб тақаладиган белбоғли курашга бизнинг вилоятда ҳам қизиқиш юқори. Ота-боболаримиздан мерос бўлган миллий спорт туримиз билан бугун ошно бўлган шогирдларимиз  машғулотларга зўр бериб, ўтказилаётган миллий ва халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этиб келишмоқда. Биргина жорий йилдаги натижаларни сариҳисоб қиладиган бўлсак, спортчиларимиз Ўзбекистон чемпионатларида ўнта олтин, саккизта кумуш, ўн иккита бронза медалларига эга бўлишди. 8-10 августь кунлари Олмалиқ шаҳрида ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Нусрат Юлдошев иккинчи ўрин, Севинчой Ўразбоева, Машҳура Қўзиева, Моҳинур Раҳмоновалар учинчи ўринни қўлга киритишди. 31 октябрь – 5 ноябрь кунлари Россиянинг Қозон шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида Бегойим Раҳимбоева иккинчи ўринни эгаллаб кумуш, Уллижон Давлетова учинчи ўринни эгаллаб, бронза медали соҳибалари бўлишди. 27-29 ноябрь кунлари Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳри мезбонлик қилган 1999-2001 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам янгибозорлик шогирдларимиздан Шоира Қаландарова учинчи ўринни банд этиб, бронза медалини ўзини қилган бўлса, Муниса Раҳимова кучли бешликда эътироф этилди. Албатта, шу ўринда белбоғни курашни вилоятимизда ривожланишида, полвонларимизнинг халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлашда яқиндан кумакчи ва ҳомийлик қилиб келаётган Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясига, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига, вилоят транспорт бошқармасига ва ушбу бошқарманинг раҳбари Раҳматулло Бабаевга, “Адолат” СДПнинг вилоят кенгашига, Янгибозор туман ҳокимлигига, қолаверса шогирдларимизнинг ота-оналарига миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ўйлайманки, тобора яқинлашиб келаётган 2020 йилда ҳам натижаларимиз бундан-да юқори бўлади. Сабаби, бизда бунинг учун  шарт-шароитлар ҳам,имкониятлар ҳам етарлича.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг