UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

24 мар 16:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бир жанг тарихи. Григоян vs Ривера. Мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк олтин камар жанги ҳақида (ФОТО+ВИДEО)

Бир жанг тарихи рукнида бу сафар Ўзбекистон вакили "Қирол Артур" Григорян ва Антонио Ривера жангини эсга оламиз.

Жанг санаси: 04.13.1996

Жанг манзили: “Sporthalle Arena” Гамбург, Германия

Жангга қадар боксчиларнинг натижаси:

Артур Григорян: 18 та жанг, 18 та ғалаба.


Антонио Ривера: 45 та жанг, 34 та ғалаба, 9 та мағлубият, 2 та дуранг.



Жанг бошланиши билан Григорян устунликни қўлга олишга ҳаракат қилди. У биринчи раундда бир нечта аниқ ва кучли зарбалар йўллашга эришди. Иккинчи раундда эса жанг бироз секинлашди ва ҳар икки боксчи ҳам кам миқдорда зарба йўллади. Учинчи уч дақиқаликда Григорян ҳамда Ривера анча қўшишди ва бир-бирларига зарбалар йўллашди. Тўртинчи ва бешинчи раундларда "Қирол Артур" тўлиқ устунликка эга бўлиб, рақибини қийин аҳволга солиб қўйди. Ҳужумлар оқими олтинчи раундда ҳам тўхтамади ва Артур борган сари ғалаба яқинлашаётган эди.

Еттинчи раундда ҳамюртимиз бироз куч тежаб ҳаракат қилгандек бўлса-да, аммо бир нечта яхши оперкот зарбалари билан рақибини қийнашда давом этди. Саккизинчи раундда Ривера белдан пастга зарба бергани учун ринг ҳаками ундан очко олиб ташлади. Тўққизинчи раундда Антони анча чарчаб қолди ва бунинг натижасида боксчимиз рақибига исталганча зарба йўллашга эришди. Ўнинчи ва ўн биринчи раундларда Артур бир неча бор рақибини мувозанатдан чиқаришга ҳаракат қилди, аммо Ривера оёқларида туришга эришди. 

Ҳал қилувчи раундда "Қирол" кутилмаганда мувозанатни йўқотди ва ҳакам ҳисобни очди. Лекин тезда ўзига келган Артур рақиби билан ҳақиқий очиқ жангга киришиб кетди, бунинг натижасида сўнгги раунднинг иккинчи дақиқасида рақибини нокаут қилишга эришди. 

Шу тариқа, Артур Григорян енгил вазн тоифасида WBА камарига эга чиқди. Бу мустақил Ўзбекистоннинг профессионал боксдаги илк олтин камари эди.


Ниғмонхўжа Нозимов тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
24 мар 16:50:11
javohir
Кирол Артур хакикий кирол эди.17 марта камарни химоя килган.у тарихда колади.уни унутмаймиз.
   
25 мар 13:55:45
Сурхон Барлос
Ўзбек тилида жуда равон гаплаша олади... Қирол Артур биз учун буюк боксчи бўлиб қолаверади.
   
24 мар 23:50:30
Neytral
Еттинчи раундда ҳамюртимиз бироз куч тежаб ҳаракат қилгандек бўлса-да, аммо бир нечта яхши оперкот зарбалари билан рақибини қийнашда давом этди.

#############################################
Esilada bo'sa 2017-yil Germaniyani Gamburg shaxrida xavaskor bokschila o'rtasida Jaxon Chempionatida shu bzani jiyani, xam kuyovi, xam shogirdini xullas uwa bolani Iqboljon Xoldorov yutgandi uwa paytda etilgandiki Artur Grigoryan Germaniya fuqaroligini oldi diyiwkandi manimcha O'zbekiston fuqaroligidan chiqqan shuni uchun Iltimos etiborliro bo'lila
   
24 мар 17:22:57
Ихтиёр
Уша жангни каттик хаяжон бн кузатиб боргандик
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг