UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0

13 апр 14:43
Янгиликлар

Спорт курашлари

Биргина курашчи қизимиз Осиё чемпионати бронза медали учун гиламга чиқади

Хабар берганимиздек, Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳри спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Бугундан қитъа чемпионатида аёллар кураши бўйича беллашувлар бўлиб ўтмоқда. Бироз аввал илк кунги саралаш беллашувлари якунига етди ва кечки дастурда медаллар учун курашадиган спортчилар маълум бўлди. Бироздан сўнг бошланадиган беллашувларда терма жамоамизнинг ягона вакиласи Дилфуза Аймбетова бронза медали учун гиламга чиқади. 

-59 кг вазндаги Аймбетова 1/4 финалда мезбонлар вакиласи Танчолпон Кибалбековадан устун келди. Лекин 1/2 финалда хитойлик Жангга 0-10 ҳисобида ютқазиб қўйди. Дилфузанинг бронза медали учун баҳсдаги рақибаси япониялик Рисако Кинжо бўлади.

Бугунги беллашувларда иштирок этган қолган курашчиларимиз Жасмина Иммаева, Мадина Усмонжонова, Ариухан Жумабаева ва Валентина Торениязова саралашнинг илк учрашувларидаёқ мағлубиятга учраб, Осиё чемпионатидаги иштирокларини якунлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг