UZ

Сўнгги янгиликлар

16:00Ўзбекларни ютишда тиним билмаётган Камал Гусейнов Mangu 5 турнирида яна бир таниқли ММАчимиз билан жанг қилади 0 15:21UFC Fight Night 278 бонус соҳиблари маълум. Гусковнинг эҳтимолий рақиби ҳам 100 000 долларлик чек олди 0 14:56Белал Муҳаммад кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилган UFC Fight Night 278 турнирининг барча натижалари 0 14:23"Манчестер Юнайтед" 50 миллион евролик янги ҳужумчи топди 0 13:47Достон Бозоров Амирхон Алихўжаев учун реванш олиш имкониятига эга бўлди! 0 13:05UzChess Cup III турнири бошланмоқда. Илк турдаёқ Нодирбеклар тўқнашуви 0 12:30Мария Тимофеева бугун Хорватиядаги WTA турнири бош соврини учун кортга чиқади 0 11:55Билол Муҳаммад UFC Fight Night 278 турнирининг марказий жангида мағлуб бўлди 0 11:19"Реал" ҳужумчиси Италияга йўл олиши мумкин 0 10:59Шаҳобиддин Эгамов TOP DOG чемпионлик камарини ўзида сақлаб қола олди (ВИДЕО) 0 10:29Афруза Ҳамдамова Осиё чемпионатида кумуш медалга эга чиқди 0 09:52Одилхон ва Камил Каратэ трилогиясининг янги санаси эълон қилинди 0 09:05ФИФА президенти терма жамоамизга омад тилади 0 01:44Бобир Тагиев иштирокидаги Mangu 3 марказий жанги биринчи раундда якунига етди (ВИДЕО) 0 00:59Mangu 3. Амирхон Алихўжаев иштирокидаги жанг муддатидан аввал якунланди (ВИДЕО) 0

23 апр 13:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Блаховичнинг ҳамюрти Гусков билан эҳтимолий жанг ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди

Аввалроқ, польшалик Иво Бараневский 9 май кунги Ньюаркда бўлиб ўтадиган UFC 328 турнирида Богдан Гусков билан жанг қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Иво Бараневский мазкур турнирда жароҳат олган ҳамюрти Ян Блаховичнинг ўрнига Богдан Гусковга рақиб сифатида таклиф қилинганди.

"UFC мен ҳақимда ўйлаганидан хурсандман. Ҳозир шу вариантни кўриб чиқяпмиз. Богданга қарши жанг катта имконият ва шу билан бирга, таваккал эканини яширмайман. Бироқ ҳозир менежерим билан Мик Мэйнард ўртасида қизғин муҳокама кетяпти. Шундан кейин кўп нарса ойдинлашади", - дейди Иво.

Маълумот учун, 27 ёшли Иво Бараневский ҳали фаолиятида мағлубиятга учрамаган. У биринчи раундда Ибо Аслан ва Остин Лейнни нокаутга учратиб, UFC’да икки ғалабали серия билан келмоқда. Айни пайтда польшалик 6 июнь куни Лас-Вегасдаги турнирда Билли Элеканага қарши кечадиган жангга тайёргарлик кўрмоқда. 

UFC’даги дебют жангида Волкан Оздемирга муддатидан олдин мағлуб бўлган 33 ёшли Богдан Гусков эса ўша ягона мағлубиятини тўртта муддатидан олдинги ғалаба билан ёпди. Ўтган йилнинг декабрь ойида Ян Блахович билан дуранг натижа қайд этди. Айни пайтда ҳамюртимиз Лиганинг ярим оғир вазн тоифаси рейтингида кучли ўнталикни якунлаб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг