UZ

Сўнгги янгиликлар

23:24Шоҳжаҳон Эргашев, "Сатурн" ва бошқалар - IBA Nomad 16 турнири олдидан матбуот анжумани ва face-to-face ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 20:52Фомин Хитойдаги M25 турнирининг чорак финалига чиқди 0 20:21Тарихда илк бор! Жавоҳир Синдаров дунёнинг Топ-3 шахматчиси! 0 19:50ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов терма жамоанинг ноябрдаги рақиблари масаласига ойдинлик киритди 0 19:19IBA ЖЧ-2027 учун мукофот жамғармаси эълон қилди 0 18:48Сибирцев Остонада ўтаётган Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди 0 18:17Исроил Мадримовнинг вазнида WBC рейтинги янгиланди 0 17:46Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади 0 17:15Мағлубиятсиз Фарид Башарат UFC ростеридан чиқарилди 0 16:44UFC президенти Раҳмонов ва мағлубият нималигини билмай келаётган нокаутчи ўртасидаги жанг ҳақида баёнот берди 0 16:13Дэвид Бенавидес Биволни танқид қилди 0 15:42Мбаппе Лео Мессидан ўтиб кетди 0 15:11Жан Сильва: "Пратес билади, агар Махачевга зарба берса, жанг якунланади" 0 14:40Кормье Перейранинг даъволарига жавоб қайтарди: "Дўст деб ўйлагандим" 0 14:09Алекс Перейра Павлович билан жангни эмас, чемпионлик камари учун курашишни кутганини айтди 0

04 мар 10:04
Янгиликлар

Теннис

BNP Paribas Open. "Ўзбек дербиси" якунига етмай қолди

АҚШнинг Индиан-Уэллс шаҳри WTA 1000 тоифасига кирувчи, мукофот жамғармаси 9 миллион 415 минг 725 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирга мезбонлик қилмоқда.

Хабар берганимиздек, ушбу нуфузли турнирда мамлакатимизнинг биринчи ва учинчи ракеткалари Камилла Раҳимова ҳамда Мария Тимофеева ҳам муваффақиятли старт олганди. Иккала теннисчимиз ҳам рақибаларини ортиқча қийинчиликсиз, бир хил - 6/2, 6/2 ҳисобларида мағлуб этишган эди.

Кеча тунда асосий тўрга йўлланма берувчи саралаш турнирининг финал учрашувида улар бир-бирларига қарши кортга чиқишди. Биринчи сет 6/4 ҳисобида Тимофеева фойдасига ҳал бўлди. Иккинчи сетни 4/5 ҳисобида ютқазаётган Мария учрашувни давом эттира олмаслигини маълум қилди ва натижада саралаш баҳсларида еттинчи рақам остида таснифланган Раҳимова мусобақанинг асосий тўрига йўлланмани қўлга киритди. Бунда Камиллага омад ҳам кулиб боқди.  

Бу теннисчиларимизнинг ўзаро ўтказган иккинчи учрашуви бўлди. Улар иштирокидаги илк баҳс 2024 йилнинг 24 августида АҚШдаги турнирда бўлиб ўтган ва унда Раҳимова 6/3, 6/0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.   

Таққослаш учун, Камилла Раҳимова айни пайтда дунёнинг 88-ракеткаси бўлиб турибди. Мария Тимофеева эса WTA рейтингида 156-поғонадан жой олган. Энди Раҳимова асосий тўрнинг илк даврасида рейтингда 165-ўринни эгаллаб турган канадалик Бьянка Андреескуга қарши кортга чиқади.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг