UZ

Сўнгги янгиликлар

21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0 14:09Ўзбекистон делегациясининг IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечта спорт турида неча нафар спортчи билан қатнашиши тасдиқланди 0 13:24Жаҳон чемпионатида биринчи бўлган боксчиларимиз кутиб олинди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

01 авг 15:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Боб Арум Ломаченко - Стивенсон жанги чемпионлик камари учун бўлишини айтди

Top Rank компанияси раҳбари Боб Арум Шакур Стивенсон ва Василий Ломаченко енгил вазн тоифасида WBC чемпионлик камари учун жанг қилиши мумкинлигини айтди.

Арумнинг сўзларига кўра амалдаги мутлақ жаҳон чемпиони Дэвин Хэйни Режис Прогрейсга қарши жанг қилиш учун ярим ўрта вазн тоифасига ўтишни режалаштирмоқда.

"Ўйлашимча, агар Хэйни Прогрейсга қарши жангга қилса, WBC камари бўшаб қолади ва Стивенсон бунинг учун Ломаченкога қарши жанг ўтказади. Август ойида бу жанг бўйича музокараларни бошлаймиз.

Келажакда Хэйни - Стивенсон жанги ташкил этилиши мумкинми? Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Лекин, менимча Хэйни биринчи яримўрта вазн тоифасига ўтишни хоҳлайди. Ишонаманки, агар Дэвин у ерга борса ҳеч қачон қайтиб келмайди", - деди Боб Арум.

Эслатиб ўтамиз, Хэйни ва Прогрейс ўртасидаги жанг 28 октябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг