UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

02 июл 08:36
Янгиликлар

Бокс/ММА

Богдан Гусков UFC'да ўзи жанг қилишни истайдиган рақиблар номини айтди. Улар орасида собиқ рақиби ва қиёфадоши ҳам бор

Теглар :  Богдан Гусков
Яримоғир вазн тоифасида ўзбекистонлик аралашякка кураш устаси, UFC рейтингида 12-ўринни эгаллаб турган Богдан Гусков кимлар билан жанг қилишни исташини айтди.

У кузда жангларга қайтмоқчи.

"Доминик Рейес, Энтони Смит билан жанг қилмоқчиман. Шунингдек, Волкан Оздемир билан реванш жангини ўтказишни хоҳлардим. Аммо энди ғалабадан сўнг у кучли бешликка кўтарилди, шунинг учун бу мендаги энг нореал вариант бўлса керак. Лекин у камар йўлида экани учун қизиқ, мен у билан тўлиқ тайёргарликда ўз кучимни синаб кўрмоқчиман. Энди мен бунга яхшироқ тайёргарлик кўришим мумкин ва бизнинг жангимиз янада қизиқарли бўлади", деди Гусков.

Маълумот учун, Богдан Гусков (16-3) UFC'да ҳозиргача 3 та жанг ўтказиб, 2 ғалаба ва 1 та мағлубиятни ўз ҳисобига ёздирди. У ўзининг сўнгги жангини 27 апрель куни америкалик Райан Спэннга қарши ўтказиб, иккинчи раундда нокаут орқали ғалаба қозонди. Айнан шу жангдан сўнг ангренлик юртдошимиз UFC рейтингида 12-ўриндан жой олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг