UZ

Сўнгги янгиликлар

16:57UFC 332 турнирининг асосий жанги Шевченко иштирокида кечади 0 16:27Усик ўзининг камари учун кечган Итаума - Хргович жангига муносабат билдирди 0 15:52Ямаль кучли бешлик лигаларининг рекордини янгилади 0 15:23Самарқанд мезбонлик қиладиган FIDE Chess Olympiad 2026 стартига икки ҳафта қолди 0 14:50Хитой "Челленжер"ида ўзбек дербиси бўлиб ўтди 0 14:19O’Мэлли: "Сонг – Мераб учун катта муаммо, уларнинг жангини кўришни истайман" 0 13:47"Челси"нинг икки футболчиси "Тоттенхэм"га ўтмоқда 0 13:18Қатар Осиё чемпиони бўлган қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси нечанчи ўринни эгаллади? (+ФОТО) 0 12:46Ҳасанбой Дўсматов янги менежерлик компанияси билан шартнома имзолади + ФОТО 0 12:14Хавьер Мендес Нурмагомедовнинг нокаути ҳақида: "Ёнида бўлишим керак эди" 0 11:45Жек Грилиш яна ижарага кетмоқда 0 11:13"Рекордим 14-0. UFC'га ўтиш вақти келди, шекилли" - Хотамбек Бойназаров 0 10:39Гэтжи Конор Макгрегор билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 10:13Гусковнинг мураббийи кейинги рақиб ким деган саволга жавоб берди 0 09:4119 ёшли Ямаль "Барселона"нинг 91 йил сақланиб турган рекордини янгилади 0

19 апр 08:06
Янгиликлар

Бокс/ММА

Богдан Гусковга бошқа бир польшалик рақиб сифатида таклиф қилинди

Кеча аралаш яккакураш устамиз Богдан Гусковнинг 9 май кунги Ньюаркда бўлиб ўтадиган UFC 328 турниридаги рақиби собиқ UFC чемпиони Ян Блахович машғулотда орттириб олган жароҳати сабаб сафдан чиққанди.

Промоушен томонидан бошқа бир польшалик ярим оғир вазн тоифаси вакили Иво Бараневский жароҳат олган ҳамюрти Ян Блаховичнинг ўрнига Богдан Гусковга рақиб сифатида таклиф қилинди. Бу ҳақда польшалик мураббий Артур Гвоздз ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қилди.

Маълумот учун, 27 ёшли Иво Бараневский ҳали фаолиятида мағлубиятга учрамаган. У биринчи раундда Ибо Аслан ва Остин Лейнни нокаутга учратиб, UFC’да икки ғалабали серия билан келмоқда. Айни пайтда польшалик 6 июнь куни Лас-Вегасдаги турнирда Билли Элеканага қарши кечадиган жангга тайёргарлик кўрмоқда. 

UFC’даги дебют жангида Волкан Оздемирга муддатидан олдин мағлуб бўлган 33 ёшли Богдан Гусков эса ўша ягона мағлубиятини тўртта муддатидан олдинги ғалаба билан ёпди. Ўтган йилнинг декабрь ойида Ян Блахович билан дуранг натижа қайд этди. Айни пайтда ҳамюртимиз Лиганинг ярим оғир вазн тоифаси рейтингида кучли ўнталикни якунлаб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг