UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56"Бировнинг нарсаси керак эмас, ўзимникини эса бермайман!" Пётр Ян Двалишвили билан трилогияга тайёргарликни якунлади 0 19:25Моуриньо: "Реал" таркиби мени тўлиқ қониқтиради" 0 18:54ММА ҳамжамиятининг Мэлотт - Бакли жангидаги нокаутга муносабати: "Капа олти метр нарига учиб кетди" 0 18:23Ўзбекистон 2027 йилги Жаҳон кубоклари учун иккита йўлланмага эга бўлди! 0 17:52UFC Fight Night 291 турнири нокаутлар бўйича Лига рекордини такрорлади 0 17:21Лионель Месси бугунги ўйинда қайд этган дублига муносабат билдирди 0 16:50Умар Кремлёв: "Боксчилар ҳеч нарсага муҳтож бўлмасликлари учун шароит қиламиз" 0 16:19RCC x Karate Combat: Хамзин Космони енгди, "Белаз" Дуглас Лимани бўғиб қўйди 0 15:48Бакли Мэлоттдан қабул қилиб олган бугунги нокаутли мағлубияти ҳақида гапирди 0 15:17Мареска АПЛ рекордини ўрнатди 0 14:46Бугун уч нафар боксчимиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 14:15Мадримовнинг вазнидаги Фундора WBC чемпионлик камарини ҳимоя қилди 0 13:44Жаҳон чемпионатида йўқотишсиз одимлаяпмиз. Беш нафар боксчимизнинг барида ғалаба! 0 13:13Бекхэм ФИФА президентлигига номзод бўлиши мумкин 0 12:42Полина Кудерметова Ningbo Open турнирининг асосий тўрига йўл олди 0

07 мар 14:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Богдан Гусковнинг жанги расман тасдиқланди

Ultimate Fighting Championship (UFC) промоушени матбуот хизмати томонидан ҳамюртимиз Богдан Гусковнинг навбатдаги жанги расман тасдиқланди.

Хабар берилганидек, яримоғир вазн (93 кг гача) тоифасидаги аралаш яккакураш устамиз собиқ UFC чемпиони польшалик Ян Блаховичга қарши октагонга чиқади. Ушбу реванш мақомидаги жанг 9 май куни АҚШнинг Нью-Жерси штати Ньюарк шаҳрида ташкил этиладиган UFC 328 турнири доирасида бўлиб ўтади. 

Уларнинг илк жанги ўтган йилнинг декабрь ойида UFC 323 турнирида ўтказилиб, дуранг натижа билан якунланган эди. Ўша жангдан Блахович умумий ҳисобда 321 минг, Богдан Гусков эса 53 минг АҚШ доллари ишлаб олганди.

"Мен Блаховичдан реванш олишни хоҳлардим, чунки менда ўша жангда ҳали айтиб улгурмаган сўзим, якунига етказа олмаган ишим бор. Мен ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзимни кучли бешликда кўришни, кейин эса мендан юқорироқ бўлган жиддийроқ номларни кўриб чиқишни истардим", - дейди Гусков. 

Маълумот учун, Ян Блахович ҳисобида 29 ғалаба, 11 мағлубият ва 2 дуранг бор. Ангренлик Гусковнинг ММАдаги рекорди 18 ғалаба, 3 мағлубият ва 1 дурангни ташкил қилмоқда. У UFC`да тўртта ғалабали сериядан кейин дуранг натижа қайд этган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг