UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

21 фев 16:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс бўйича терма жамоамизга жами беш нафар қозоқ миллатига мансуб боксчи жалб қилинади

Теглар :  Тўлқин Қиличев
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев "Егемен Казахстан" газетасига берган интервьюсида терма жамоага бир қатор қозоқ боксчилари жалб қилиниши ҳақида гапирди.

“Мени мураббийлик фаолиятим 2009 йилдан бошланган. Ҳозирга келиб, терма жамоада мен тарбиялаган битта боксчи қолди. У ҳам бўлса, Баҳодир Жалолов. Қолганларнинг барчаси профессионал боксга ўтишди. Муроджон Аҳмадалиев, Санжар Турсунов, Элнур Абдураимов, Исроил Мадримов каби боксчилар Чирчиқ спорт мактабидан чиқишган. Шунингдек, беш йил давомида Руслан Абдуллаевга мураббийлик қилдим. Ўз вақтида уни тажрибали мураббий Ергали Абубакирули олдимга олиб келганди. Ундан умидларимиз катта. 

Умуман олганда, Руслан Абдуллаевдан ташқари, яна тўрт нафар қозоқ миллатига мансуб боксчилар мамлакат чемпионатида совриндор бўлишди. Энди улар ҳам терма жамоага жалб қилинади ва халқаро мусобақаларда иштирок этишади”, — деди терма жамоамиз бош мураббийи.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг