UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Эркин курашчиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби маълум! Рўйхатда Разамбек борми? 0 20:29Скалони Аргентина терма жамоаси билан хайрлашмоқчи 0 19:58Анвар Анваров дунёнинг энг кучли узунликка сакровчилари сафида 0 19:27Ислам Махачев UFC 333 турнирининг асосий жангларига тахмин билдирди 0 18:56Раҳмоновга Қозоғистон Президенти бирор масалани ҳал қилишда ёрдам берганми? 0 18:25Зўравонлик айблови ва жароҳатлар билан курашган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз 0 17:54Пауло Коста Эдди Хирн билан шартнома имзолади ва UFC`дан озод этишини талаб қилди 0 17:23Гэтжи деярли уч ойдан сўнг Оқ уйдаги турнирда Топурияни қандай мағлуб этганини тушунтирди 0 16:52Синдаров рапид бўйича дунё рейтингида 2-ўринга кўтарилди. Олдинда фақат афсона бор! 0 16:21Эрлинг Холанд учинчи ўринга кўтарилиб олди 0 15:50Жастин Гэтжи нима учун Исламнинг мухлиси эканлигини тушунтирди 0 15:19"Иккала вариант ҳам аъло". Дана Уайт Топуриянинг навбатдаги рақиби ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:48Раҳмонов ММА тарихидаги уч севимли жангчисини очиқлади 0 14:17Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради 0 13:46Волкановски Рамазоннинг вазнидаги чемпионлик жангига ўз тахминини айтди 0

25 июн 11:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс. Кимда қанча Рио-2016 лицензияси бор? Бизда тўлиқ

Шу кунларда Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида 31-ёзги олимпия ўйинларига бокс бўйича эркаклар ўртасида саралаш турнири давом этмоқда.

Унда 92 давлатдан 375 нафар боксчи иштирок этаяпти. Бугун якунига етадиган мусобақада жами 39та лицензия берилади. Бу борада Рио-2016 учун эркаклар ўртасида сўнгги саралаш турнири – WSB/APB йўналишлари бўйича июнь-июль ойларида София шаҳрида ташкил этилиши режалаштирилган. Унда ярим профессоналларга  жами 26 та йўлланма тақдим этилади.

Аёллар ўртасида эса саралаш турнирлари якунига етган. Шу ўринда бўлажак олимпия ўйинларига қайси давлат спортчилари қанча йўлланмани қўлга киритгани борасида айрим маълумотларни етказиб қўйсак. Умуман олганда, ҳозирга қадар 62та давлат спортчилари бокс бўйича йўлланмага эгалар. 

Эркаклар ўртасида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Куба терма жамоалари  муддатидан аввал тўлиқ 10та йўлланмани қўлга киритиб бўлишган. Буюк Британия ва Россия боксчилари эса ҳозирча 8 та лицензияни нақд қилишган.

Эътиборлиси, ҳозирча Украина, Беларусь, Польша, Венгрия, Руминия, Пуэрто-Рико, Эрон, Ҳиндистон, Иордания, Япония, Қирғизистон каби авваллари олимпия ўйинларида медал учун даъвогарлик қилган давлатларда биттадан йўлланма бор.

Шунингдек, Болгария, Швеция, Финландия, Туркманистонда эса ҳали эркаклар ўртасида бирорта ҳам лицензия йўқ. Аёллар ўртасида эса энг кўп учта йўлланмани Хитой ва марокашликлар қўлга киритган. Россия, Франция, Буюк Британия, Бразилия, АҚШ, Канада, Қозоғистонда иккитадан йўлланма мавжуд.

Шу ўринда бу йил 51 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Ёдгорой Мирзаева ҳам олимпия ўйинларида юқори натижа учун кураш олиб боришини таъкидлаш ўринлидир.

5 август куни бошланадиган тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида ҳаваскор бокс бўйича жами 286 нафар спортчи иштирок этади. Уларнинг 250 нафари эркак, 36 нафари аёл боксчилардан иборат бўлади.

Эркаклар ўн (49, 51, 52, 60, 56, 75, 60, 64, 69, 75, 81, 91 ҳамда +91 кг), хотин-қизлар эса уч (51, 60, 75 кг) вазн тоифаларида чемпионлик учун рингга кўтарилади.

Улуғбек Ҳакимжонов тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
25 июн 12:26:25
aszmuzb
Олға Ўзбек ўғлонлари !
Боксчилармизга ишонаман, хар доим олимпиадада пешқадам, медаллар шодасини кутиб қоламиз.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг