UZ

Сўнгги янгиликлар

20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0

06 июн 13:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Боксчи Санжар Турсуновга автомобиль совға қилинди + ФОТО

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Токиода ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган Санжар Турсуновни “Кобальт” енгил автомашинаси билан тақдирлади.

Бу ҳақида Сурхондарё вилояти ҳокимияти матбуот хизмати хабар берди. 

Моҳир боксчи икки марта Ўзбекистон кубоги, уч марта ёшлар ўртасида Осиё чемпиони камарини қўлга киритган. Бокс бўйича Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллаган. 22 ёшдаги спортчи ҳозиргача 40 га яқин жанг ўтказиб, уларнинг 20 дан ортиғида ғалабага эришган. 

— Президентимиз спортчи-ёшларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаб, нуфузли мусобақаларда ғалабага бўлган ишончимизни янада мустаҳкамлаётир, — дейди Санжар Турсунов. — Бу бизнинг янада юқори марраларни кўзлаб, жаҳон аренасида Ўзбекистон байроғини баланд кўтаришга ундамоқда. Насиб бўлса, шу йил “Токио-2020” Олимпиадасида ҳам ғалаба билан қайтаман. Бунинг учун Тошкент вилоятида беллашувга пуҳта ҳозирлик кўраяпман.

Мамлакатимиз спортчилари ўртасида XXXII ёзги Олимпиа ўйинлари йўлланмасини биринчилардан бўлиб, қўлга киритган Санжар Турсунов Денов туманидаги Ўрикзор маҳалласида туғилиб, камолга етган. Олти ёшидан бокс билан шуғулланади. 

— Тоғалари полвон, — дейди отаси Шокир Турсунов. — Акаси Сухроб эса болаликдан спортнинг дзюдо турига меҳр қўйди. Санжар ҳам уларга эргашиб, спорт билан шуғуллана бошлади. Лекин, у боксни танлади. Сухроб Хитойнинг Нанкин шаҳрида 2014 йил ўтказилган ўсмирлар Олимпиа ўйинларида бронза медаль соҳиби бўлиб қайтгач, Санжарда бундан ҳам юқори поғоналарга кўтарилиш орзуси пайдо бўлди. Қатьий меҳнат ва интилишлар ўғлимнинг орзусини руёбга чиқармоқда. У Токио Олимпиадасида мамлакатимиз шарафини ишончли ҳимоя қиладиган бўлди. Буларнинг барчаси давлатимиз томонидан ёшларнинг спорт билан шуғулланиши учун етарли шароит яратилгани ва уларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар самарасидир.

Тадбирда Санжар Турсуновга вилоят ҳокими совғаси — “Кобальт” енгил автомашинасини вилоят ҳокимининг ўринбосари Жўрабек Тўраев кенг жамоатчилик вакиллари, спортчилар ва ёшлар иштирокида тантанали топширди. 

Жорий йилда бўлиб ўтадиган “Токио-2020” Олимпия ўйинларида Сурхондарё вилоятидан ўндан ортиқ спортчи иштирок этиши кутилмоқда.



Рейтинг: -3   

Фикрлар

+1   
06 июн 13:33:48
Abduvakhob Mutalipov
Yahshi kunlariga mingani nasib qilsin.
   
12 июл 06:06:28
Javohirjon
Agar Tokiodan medalsiz kelsa özimiz mis medal taqamiz(nma deyapsila mis ham qimmat turad)
   
07 июн 18:49:44
IlhomonUZ
pahtachi hakim kimga pahta qo‘ydiikan. sanjarni o‘rniga boshqa nomzod topish kerak. rezultat bermiydi bu bola.
   
06 июн 22:28:44
Qwe5009
Хўп майли ўзи туғилиб ўсган вилояти туман хокими тақдирлабди гап сўз йўқ лекин дунё ареналарига чиқмасин барибир бу болада натижа қилиш имконияти жуда жуда паст
   
06 июн 19:25:00
Bahodir Choriyev
Malades Malibu berish kerak edi. Yashasin...
   
06 июн 19:24:43
Bahodir Choriyev
Malades Malibu berish kerak edi. Yashasin...
   
06 июн 18:00:20
Nuriddin 77
Bu bola kattakonni arzandasi sabab Surhon hokimi ham paxta qõyib qōydi kuyovlarni shunday hurmat qilish kerak.Bu bachchaga semichka pōchoginiyam berishmaydi yaponyada.
   
06 июн 14:17:31
Farhod_ bek1990
100% Olimpadada alyumen medal ham ololmaydi. Tanish bilishchilikning namunasi Tursunov.
   
06 июн 13:52:53
Dark Warrior
Olimpiadada medal ololmasang, Moshinangni toshbo'ron qilamaiz.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг