UZ

Сўнгги янгиликлар

10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0

18 фев 16:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Боксда "кичик жаҳон чемпионати" бошланмоқда. Ўзбекистон нега тўлиқ таркибда иштирок этмаяпти?

Теглар :  Странжа
Бугун бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоари анъанавий "Странжа" халқаро турнирида иштирок этиш учун Болгарияга йўл олишди.

Бокс оламида "кичик жаҳон чемпионати" сифатида эътироф этиладиган "А" классдаги мазкур турнир ҳар йили анъанавий тарзда ташкил этилади. Жаҳон боксининг етакчи терма жамоалари мазкур мусобақага ўзларининг асосий таркиблари билан ташриф буюришади. 

Бу йилги турнир IBA вазнларида - эркаклар ўртасида 13 та, аёллар ўртасида 12 та вазн тоифасида ташкил этилади. Бунгача ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда мусобақада қатнашиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо, бугун Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати тақдим этган хабарга кўра таркиб қисқариб кетган. Яъни, терма жамоамиз 8 нафар эркак, 5 нафар аёл спортчи билан Софияга йўл олган.

 

Бундай даражадаги турнирда Ўзбекистоннинг қисқартирилган таркибда иштирок этиши бокс мухлислари орасида бир қатор саволларни туғдирди. 

Olamsport.com сайти манбасининг хабар беришича, терма жамоамиз тўлиқ таркибда ушбу мусобақада иштирок этишга тайёргарлик кўраётганди. Бироқ, бир неча кун қолганида таркиб қисқаргани маълум бўлди. Мусобақага жиддий тайёргарлик кўриб, формага кираётган боксчилар эса афсуски сўнгги паллада мусобақасиз қолишди. Бу спортчининг организми учун яхши ҳолат эмас назаримизда. 

Маълум бўлишича, "Странжа"да иштирок этадиган таркибимиз сўнгги паллада молиялаштирувчи ташкилот - Миллий олимпия қўмитаси томонидан қисқартирилган. Буни сайтимизнинг МОҚдаги ва Ўзбекистон бокс федерациясидаги манбаси ҳам тасдиқлади. Таркибга назар ташлайдиган бўлсак, у ерда фақат Олимпия вазнида жанг ўтказадиган боксчилар қолганини кўришимиз мумкин. 

Яна шуни қўшимча сифатида айтишимиз мумкинки, мазкур турнирда қўшниларимиз Қозоғистон терма жамоаси ҳар бир вазнда икки нафардан боксчи олиб борилиши маълум қилинган. Ёш боксчилар маҳорати айнан мана шундай мусобақаларда тобланишини қўшниларимиз яхшироқ тушунишса керак.

Шунчаки маълумот учун, ўтган йилги мусобақада Бобоусмон Батуров, Дилшодбек Рўзметов ва Баҳодир Жалолов олтин, Шаҳобиддин Зоиров, Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Навбаҳор Ҳамидова бронза медалига сазовор бўлганди. 


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада қуйидаги таркибда қатнашади: 

Аёллар: 

-51 кг: Турсуной Раҳимова 

-57 кг: Ситора Турдибекова

-60 кг: Райҳона Қодирова 

-69 кг: Соҳиба Рузметова 

-75 кг: Мавлуда Мавлонова 


Эркаклар: 

-52 кг: Ҳасанбой Дўсматов 

-57 кг: Абдумалик Халаков 

-63 кг: Мужибилло Турсунов 

-69 кг: Жаҳонгир Раҳмонов 

-75 кг: Саиджамшид Жаффаров 

-81 кг: Одилжон Аслонов 

-92 кг: Мадияр Саидрахимов 

+92 кг: Лазизбек Муллажонов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг