11 июл 20:24
Янгиликлар
Бўлиши мумкин эмас! Конор яна Порьега мағлуб бўлди, аммо кейинги жангда камар учун яна курашиши мумкин
Дана Уайтнинг ақлбовар қилмас қарорлари
Конор ва Порье трилогияси исталганидек тугамади.
Жангчилардан бирининг ҳақиқий ғалабаси қарама-қаршиликларга нуқта қўяр эди, бироқ Макгрегорнинг синган оёғи буни имконсиз қилиб қўймоқда. Ирландияликнинг жароҳати даҳшатли, лекин мана шу Конорнинг бошқа муаммоларига: у ҳақиқатан, биринчи раундда мағлубиятга учрагани, Дастинга ҳеч қанақасига қарши кураша олмагани ва рақибидан кучсизлигига ечим бўлиши мумкин.
Энди жароҳат Конорга, унинг мураббийига, мухлисларига ва Дана Уайтга ҳар қандай танқидни: “Агар шунақа бўлмаганда, биз бунақа қилардик”, каби гаплар билан енгиш имконини беради.
Уайт-Макгрегорнинг асосий мухлиси-ақлбовар қилмас сценарий яъни Конор икки марта техник нокаутга учраганига қарамасдан уни камарга даъвогарлик қилиш имконияти устида ишлаяпти.
Конор ва Порье трилогияси камарга даъвогарни аниқлаб берди. Дастин буни уддасидан чиқди, лекин Уайт тўртинчи жангни истаяпти
UFC 264 даги жангдан олдин Дана Уайт ғолиб камар учун жанг қилишини маълум қилган эди. Чемпионлик камари майдан бери Чарлиз Оливейрa: Майкл Чендлерни нокаут қилган, кейинги рақиби ким бўлиши ва унинг ҳаракатларини кузатиш учун 11-июлда Лас-Вегасга келган жангчида эди.
Оливейре Конорни таҳмин қилган эди, чунки унда пул кўп, матбуот у ҳақида гапиради ва рақиб сифатида Порьега қараганда Макгрегор билан курашиш осонроқ.
Жангдан бир кун олдин Чарльз:”Конор нокаут билан Порьени енгади”,-деган эди.
Бироқ Дастин ғалаба қозонди. Биринчи раунднинг охирида Макгрегорнинг оёғи синди, Порье техник нокаут билан ғалабани қўлга киритди, шунинг учун Оливейранинг рақиби америкалик бўлади. Жангдан кейинг матбуот анжуманида UFC президенти буни тасдиқлади, лекин эътиборини кўпроқ Конорга қаратди.
Уайт: “Бу Конорнинг охирги учта жангда оёғидан олган иккинчи жароҳати. Бу жуда ёмон. Ҳеч ким жангни шундай якун топишини истамайди. Мен Конор билан октагондалигидагина гаплаша олдим.
Дастин енгил вазн тоифасида камар учун жанг қилади. Конор тузалганидан кейин балки, Порье билан реванш бўлиши мумкин. Уларнинг қарама-қаршиликлари ҳали тугади, деб ўйламайман. Жангни бундай тугатиш мумкин эмас”,-деб айтган.
Дана Конор ва Порьенинг тўртинчи жанги бўлиши мумкинлигини айтиб ўтди. Бундан кўринадики, имконсиз нарсанинг ҳам йўлини топиш мумкин. Демак, Макгрегор кейинги жангда камар учун курашади. Яъни:
Порье Оливейрани енгади ва чемпион бўлади.
UFC Конор-Порье ўртасидаги тўртинчи жангни ташкиллаштиради, камар учун Макгрегорнинг қайтиши ва рекорд даражада PPV'га эга бўлади.
Табиийки, Уайт Конорни қўлидан келганча қўллаб-қувватлайди, чунки ташкилотнинг асосий активлари у орқали қўлга киритилади. Ҳозир трилогияни тугатмаслик учун Данада баҳона бор. Бу-жароҳат. Матбуот анжуманида Уайт учта ҳакамдан иккитаси Порега биринчи раундни ғалаба билан бергани ҳақида ҳеч нарса демади. Худдики, Дана учун Дастин ҳеч қанақа кучли чиқиш қилмади, унга ҳаммасидан кўра Макгрегорнинг келажаги керак.
Агар Порье камарни қўлга киритса, ташкилотнинг кетма-кет икки марта мағлубиятга учраган Конор каби одамни камарга қайта даъвогарлик қилиш учун имконият бериши биринчиси бўлмайди. Бунгача икки марта ҳам UFC шу йўлни қўллаган эди, ОАВни бошқарди ҳамда ҳар иккала жанг ҳам 2020-йилда бўлган эди.
Ўтган йили март ойида чемпионлик жангида Исраэль Адесаньга қарши Йоэль Ромеро кураш олиб борди. У бу вақтга қадар Роберт Уиттакер ва Пауло Костaга мағлуб бўлган эди, лекин бу UFC Ромерони Адесаньга қарши энг хавфли рақиб сифатида қўйишига ҳеч қандай тўсиқ бўлмади. Натижада, Исраэль ҳакам қарори билан осонликча ғалабани қўлга киритди, Уайт эса ушбу жангни ташкилот тарихидаги энг зерикарли ўйинлар қаторига киритди.
Июл ойида UFC 251 да енгил вазн тоифасида Петр Ян ва Жозе Алдо ўртасида жанг бўлиб ўтди. Россиялик жангчи камар учун аниқ даъвогар бўлган бўлса, бразияликка исми сабаб очиқчасига жангни совға қилишди. Бунгача у Алекс Волкановскидан мағлуб бўлган, категориясини ўзгартирди ва дебютида Марлон Мораесдан мағлуб бўлган эди.
Жозе бешинчи раундда техник нокаут билан мағлубиятга учради, Россияда эса Хабибдан кейин иккинчи чемпион пайдо бўлди.
Агар тўртинчи жанг бўладиган бўлса, Конор деярли ҳамма нарсани: камар, пул, транслацияни қўлга киритиши мумкин. Ташкилот шундай ишлашда давом этса, UFC 264 да бўлган Макгрегор аурасининг қолдиқларини шунчаки йўқ қилиб юборишни ҳам уддасидан чиқиши мумкин.
Sports.ru сайти асосида Озода Қаюмова тайёрлади
Фикрлар