UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0

17 апр 16:15
Янгиликлар

Хоккей

Breaking! "Ҳумо" келаси мавсумда ВХЛда қатнашмаслигини эълон қилди

Теглар :  Ҳумо
Хоккей клубининг расмий баёноти

Азиз мухлислар, азиз дўстлар!

Биз, «Ҳумо» хоккей клуби жамоаси, сизларга катта ҳурмат ва алангали муҳаббатимизни изҳор этмоқчимиз. Қисқа вақт ичида биз нафақат клуб тузишга, ўттиз йиллик обрўдан кейин хоккейни тиклашга, балки ушбу клубни Олий Хоккей Лигаси пешқадамлари сафига қўшишга муваффақ бўлдик. Ва албатта барчасини биргаликда қилдик!

Биз уч маротаба ОХЛ мавсумида томошабинлар сони бўйича рекордини янгилашга муваффақ бўлдик, плей-оффга босқичида спорт имкониятимиз бор эди, медиа оламида нафақат маҳаллий, балки халқаро майдондаги обрў-эътиборга сазовор бўлдик.

Айни вақтда бутун дунё коронавирус пандемияси билан боғлиқ бўлган синовли дамларни бошдан кечирмоқда. Ноқулай вазиятни тезда бартараф этиш йўлида ҳаммамиз давлат ва тиббиётнинг барча талабларига риоя қилиш жуда муҳимдир.

Ҳозирги кунда, пандемияга қарши кураш чоралари муносабати билан дунёнинг деярли барча мамлакатлари мисли кўрилмаган чеклаш чораларини кўрдилар, чегаралар ёпилди ва ҳаво, темир йўл ёки автомобиль йўли орқали трансчегаравий алоқа мавжуд эмас. Инфекциянинг тарқалиш кўламини ва янги коронавируснинг инсон ҳаёти ва соғлиғига таҳликасини инобатга олган ҳолда, мавсум олдидан тайёргарликнинг ва ВҲЛ чемпионатининг бошланиш вақти тўғрисида аниқ тушунча бўлмаган сабабли, шунингдек, у қай тарзда ўтказилишини ноаниқлигини ҳисобга олган ҳолда, клуб раҳбарияти «Ҳумо» Хоккей Клуби ОХЛ ва ҚРО чемпионатларида 2020-2021 мавсмида иштирок этмаслигига қарор қилди.

Бизни тушунишингизга умид қиламиз ва иштирок этганларнинг барчасига Ўзбекистондаги хоккейни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ва қисқа танаффусдан кейин албатта давом этадиган ёрқин лойиҳани амалга оширганликлари учун чуқур миннатдорчилигимизни билдирамиз. Россия Хоккей Федерациясига ва Олий Лигасига алоҳида ташаккуримизни изҳор этамиз. 

Бутун мавсум давомида биз уларнинг қўллаб қувватлашини сезиб турдик ва таъкидлашни жоиз топдикки, Чемпионатни ташкиллаштирилиш масалалари юқори баҳоларга сазовор.

Ҳар бирингиз хоккейни ва албатта «Ҳумо»ни қанчалик севиб қолганингизни тушунган ҳолда, гўзал хоккей оламига сизни тезроқ қайтариш учун қолимиздан келган барча имкониятларни ишга сўлишга ҳаракат қиламиз.

Барча хоккей мухлисларига ҳурмат билан ва сизни яқинда кўриш умидида,

«Ҳумо» хоккей клуби.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
17 апр 16:49:10
Davron Tashkenbayev
Хоккей катта харажатли роскош эди. Манимча иқтисодимиза пандемиядан кейин ўзини яна 1-2 йил ўнглашига вақт кетада. балки кейин Хоккей хақида ўйлашга вақт кетар.
   
17 апр 16:34:20
Golib Raxmonov
Xa yaxshi qaror, karonavirusdan kiyin oyoqqa turvolgunimizcha tuxtatib turgan yaxshi
   
17 апр 16:24:09
Шамсиддин Фахриддинов
Титул хомийларини иши юришмаяптиде, хаммани зурлаб Хумони аренасию командаси тузилди, бир томондан хоккей ривожланди, аммо шунча пул... Хар бир махаллага Бассейн куриб берса буларди бугун Узбекистон буйича шу пулларга
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг