UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0 11:38Ислам Махачев жанг қилиши кутилаётган UFC 336 турнири расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 11:07Моуриньо кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? 0 10:36Aktau Asian Open 2026 турнирини 13 та медаль билан якунладик 0 10:05"Овчи"нинг UFC`даги жанги яна бекор қилинди 0 09:34WTA Ningbo Open. Камилла Раҳимова ҳам асосий тўрга йўл олди 0 09:03Sofascore. Шомуродов кечаги учрашув учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 08:32Дана Уайт Хоакин Баклининг қўл беришдан бош тортгани ҳақида: "Уни ҳайдашни айтдим" 0 08:01Жаҳон чемпионатида илк йўқотиш. Ҳакамлар мексикаликнинг ғалабасини таъминлашди 0 19:56"Бировнинг нарсаси керак эмас, ўзимникини эса бермайман!" Пётр Ян Двалишвили билан трилогияга тайёргарликни якунлади 0

19 окт 14:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди

Бокс ҳақида ёзувчи британиялик блогер Boxing Guru Баҳодир Жалоловнинг Лондонда Соломон Дакрес устидан қозонган ғалабасидан кейин ҳамюртимизга билдирилган танқидларга муносабат билдирди.

Унинг фикрича, Жалоловга нисбатан баҳоларда икки хил стандарт кузатилмоқда.

17 октябрь куни Жалолов британиялик Соломон Дакресни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этганди. Жанг давомида ўзбекистонлик боксчи рақибини нокдаунга ҳам туширди.

Шунга қарамай, жангдан кейин айрим шарҳловчилар ва мухлислар Жалоловнинг чиқишини "зерикарли" дея танқид қилди.

"Тўғрисини айтсам, ҳа, Жалоловни томоша қилиш зерикарли. Аммо шарҳловчилар ва экспертларнинг унга нисбатан доимий ҳужумлари ҳамда камситувчи изоҳлари ҳаддан ташқари ва деярли мақсадли кўринмоқда. Агар у британиялик бўлганида, улар унинг маҳоратини тинмай мақташар ва унда Муҳаммад Алидан нимадир борлигини айтишарди", — деб ёзган Boxing Guru.

Соломон Дакрес устидан қозонилган ғалабадан сўнг Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги рекордини 18 та ғалабага етказди. Унинг 15 та ғалабаси муддатидан олдин қайд этилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг