30 авг 17:08
Янгиликлар
Бокс/ММА
Бу факт: Нурсултон Рўзибоев UFC'да энг узун ғалабали сериядаги тўрт жангчидан бири!
Ўзбекистонлик тажрибали аралаш якка кураш устаси Нурсултон Рўзибоев ўрта вазн тоифасида ғалабали серия қайд этиб келмоқда.
Расмий статистикага кўра, Рўзибоев ўрта вазн тоифасидаги энг узун ғалабали серия қайд этиб келаётган жангчилар қаторига киради.
Нурсултон Франция вакили Нассурдин Имавов, англиялик Кристиан Лерой Данкан ва камерунлик Атеба Готье билан кетма-кет бешта жангидан буён ғалаба қозониб келмоқда. Бу ўрта вазн тоифасида айни дамдаги энг яхши натижа ҳисобланади.
Маълумот учун, Нурсултон Рўзибоев 5 сентябрь Париж шаҳри мезбонлик қиладиган UFC Fight Night турнири доирасида англиялик таниқли аралаш яккакураш устаси Майкл "Веном" Пейжга қарши октагонга кўтарилади.

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар