UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

28 фев 16:16
Янгиликлар

Хоккей

Бу қизиқ. Соқол олмаслик, кийимни алмаштирмаслик ва плей-оффда хоккейчилар ишонадиган бошқа иримлар

Шу кунларда ВХЛда плей-офф баҳслари ўтказилмоқда.

Унда Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби ҳам иштирок этмоқда. Нефтекамскнинг "Торос" жамоаси билан қарама-қаршиликда тўртта ўйиндан сўнг ҳозирда 2:2 ҳисоби қайд этилмоқда. 

Ўзбекистон хоккей федерацияси матбуот хизмати плей-офф билан боғлиқ қизиқарли фактлар, аниқроғи хоккейчилар риоя қиладиган иримлар ҳақида маълумот берди. www.olamsport.com бироз таҳрир билан уларни эътиборингизга ҳавола қилади.

Хоккейчилар нимага ишонишади ва чемпионат тугашидан олдин уларга риоя қилишади?

1. Кубокка тегманг!

Агар кубокни ютишдан олдин унга тегсангиз, унга эга бўлиш ҳақидаги ўй-ҳаёларнни эсингиздан чиқаринг. NHLда, шунингдек, "Стенли Кубоги"нинг финал ўйинидан олдин, дастлабки совринларга Уэльс шаҳзодаси ва Кларенс Кемпбеллнинг совринларига тегиши ёмон урф деб ҳисобланади.


2. Соқол олманг!

Энг машҳур белгиларидан бири. Унга кўра профессионал хоккейчилар плей-офф ўйинлари пайтида соқол ёки соч олишмайди. Ушбу одат 1980 йилдан бошлаб "Стенли кубоги"нинг тўрт карра кетма-кет соҳиблари бўлмиш “Айлендерс” жамоаси ўйинчиларидан қолган.

3. Кийимни алмаштирманг!

Яна бир урф, хоккейчиларга ғалаба чизиғи пайтида ҳар куни бир хил кийим кийишни, лекин мағлубиятдан кейин дарҳол уларни ўзгартиришларини буюради.


4. "Клюшка"ни тўғри ўраб олинг!

Фақатгина плей-оффга эмас, балки доимий мавсумга ҳам тегишли бўлган ягона урф. Ҳар бир спортчида "клюшка" ўрашнинг алоҳида услуби бор бўлиб, бу ўзига яраша ўйин олди маросимдир.


Ушбу урфларнинг баъзилари нафақат хоккейчиларга, балки мухлисларга ҳам тегишли - уларнинг кўплари соч соқолларини олишмайди, "ғолиб" кийимларни эслайдилар. Баъзи ғарбий клублар ҳатто ечиниш хонасида, аренада жойлашган жамоа логотипига қадам босувчиларни ҳайдаб чиқариш учун махсус одамларни ёллашади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг