UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0

31 мар 10:10
Янгиликлар

Дзюдо

Бугун Анталия "Катта Дубулға" турнирининг илк куни кимларга мухлислик қиламиз?

Бугун Туркиянинг Анталия шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи навбатдаги турнир старт олади.

Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этувчи ушбу турнирда 5 қитъанинг 83 давлатидан роппа-роса 600 (337 эркак, 263 аёл) нафар дзюдочи мусобақа медаллари ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси рейтинг очколари учун татамига чиқади. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоасининг 19 нафар дзюдочиси ҳам бор.

Мураббийлар қарорига кўра, Тбилиси "Катта Дубулға" турнири олтин медали соҳибаси Диёра Келдиёрова ҳамда кумуш медали эгаси Обидхон Номонов Анталия мусобақасида иштирок этишмайди. Улар турнир якунланганидан кейин бошланадиган халқаро ўқув-машғулот йиғинида қатнашишади.  


Бугун татамига чиқадиган дзюдочиларимиз:

-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова - Ҳанифе Озкан (Туркия)

-48 кг: Фотимахон Турсунбоева - Наташа Феррейра (Бразилия) 

-52 кг: Сита Кадамбаева - Сумия Ираоуи (Марокаш) 

-57 кг: Нилуфар Ермаганбетова - Кристиан Легентил (Маврики ороли)

-57 кг: Шукуржон Аминова - Пиҳла Салонен (Финляндия)


-60 кг: Дилшодбек Баратов - Муҳаммадсолеҳ Қуватов (Тожикистон)

-60 кг: Баҳром Ботуров - Торнике Тсакадоя (Нидерландия)  

-66 кг: Абдураҳим Нутфуллоев - Абдураҳман Бушита (Марокаш)

-66 кг: Бобур Ваджиев - Даики Буба (Франция) 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг