UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0

19 ноя 17:16
Янгиликлар

Теннис

Бугун ATP Якуний турнирида 1/2 финаллар ўтказилади

Италиянинг Турин шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича ATP Якуний турнири ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Мусобақада гуруҳ босқичи якунланиб, ярим финалга йўл олган теннисчилар номи маълум бўлди. "Қизил" гуруҳда Новак Жокович юз фоизлик натижа билан квартет ғолиби сифатида ярим финалга йўл олди. Сербиялик юлдуз учинчи тур учрашувида россиялик Даниил Медведевни 6/3, 6/7(5), 7/6(2) ҳисобида таслим этди. Медведев 3 та мағлубият билан аутсайдер сифатида гуруҳда қолиб кетди. 

Гуруҳнинг учинчи тур иккинчи учрашувида дунёнинг еттинчи ракеткаси бўлиб турган россиялик Андрей Рублёв асосий рақиби, ATP рейтингида учинчи ўринда бораётган грециялик Стефанос Циципасдан 3/6, 6/3, 6/2 ҳисобида устун келди. 105 дақиқа давом этган баҳсда иккала теннисчи ҳам бир хил 10 тадан эйс зарбасини амалга ошириб, 2 тадан қўшхатога йўл қўйган. Андрей ўзаро учрашувларда ҳисобни минимал даражага қисқартирди - 5:6.

Бугун ATP Якуний турнирида 1/2 финал учрашувлари ўтказилади. Бизнинг вақт билан соат 18:00да дастлабки ярим финал жуфтлигида дунёнинг саккизинчи ракеткаси бўлиб турган Новак Жокович тўққизинчи ракетка, АҚШ вакили Тейлор Фрицга қарши кортга чиқади. Андрей Рублёв ва Каспер Рууд ўртасидаги иккинчи ярим финал учрашуви тунги 01:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг