UZ

Сўнгги янгиликлар

11:17Жаҳон кубоги. Феруза Казакова Хитойдаги юришини муваффақиятли бошлади 0 10:44Алекс Перейра оғир вазнда қоладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:16Фабио Каннаваро: "Хатолар бўлди, улар устида ишлаймиз" 0 09:02ЖЧ-2026. Колумбияга қарши тарихий ўйинда имкониятни бой бердик 0 07:33P4P UFC рейтинги янгиланди: Рўйхатда икки янги ном 0 06:56Каннаваронинг Колумбияга қарши жангчилари: Диасга қарши 18 ёшли Каримов ва марказдаги универсаллик 0 06:31Топуриянинг техник нокаутдан кейинги айтган илк сўзлари маълум бўлди 0 00:49РАСМАН. UFC Ислам Махачевнинг кейинги рақиби, жанг санаси ва манзилини эълон қилди! 0 19:03Жаҳон кубоги. Жавоҳир Умматалиев қозоғистонлик рақибини мусобақадан чиқариб юбориб, кейинги босқичга йўл олди 0 18:16Шавкат Мирзиёев эртанги ўйинни уйда, оила даврасида, набиралари билан томоша қилади 0 17:39Пара енгил атлетикачиларимиз Тунис Гран-присидаги иштирокини бошлашди 0 16:58"Уни муаммосиз мағлуб этаман". Макгрегор — Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 16:21"Илия бу жангда ғалаба қозониш учун ўлишга ҳам тайёр эди" - Топуриянинг акаси 0 15:56Конго ДР бош мураббийи ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида неча очко тўплаш мақсади борлигини айтди 0 15:22Султонов Венгрия турниридаги юришини бошлади 0

01 июн 17:08
Янгиликлар

Футбол

Бугун финал: "Тоттенхэм" - "Ливерпуль". Қизиқарли маълумотлар, фактлар ва фикрлар

Европада футбол мавсумининг сўнгги ва энг муҳим ўйинида иккита инглиз клуби беллашади.

2018/19 мавсум АПЛ ҳукмронлигида ўтди. "Челси" ва "Арсенал" Европа лигаси финалида тўқнаш келишди, "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" эса Чемпионлар лигаси финалида. Англиянинг энг яхши жамоаси эса кетма-кет 14та учрашувда ғалабага эришиб, АПЛ чемпионига айланди.


Финалгача бўлган йўл

Вақтни орқага қайтарадиган бўлсак, "Тоттенхэм" ва "Ливерпуль" хатто плей-офф учрашувларида ҳам иштирок этмаслиги мумкин эди.

Маурисио Почеттино жамоаси гуруҳ босқичида "Барселона", "Интер" ва ПСВ квартетидан жой олди. Учта турдан сўнг "шпорлар" ҳисобида бор-йўғи 1 очко бор эди. Муҳим баҳсларда "Тоттенхэм" ПСВ ва "Интер"ни "Уэмбли"да мағлуб этди, аммо иккинчи ўрин учун камлик қиларди. Сўнгги турда улар "Камп Ноу"да Каталония клубини таслим қилиши керак эди. "Тоттенхэм"нинг кучи дурангга етди, аммо параллел учрашувда "Интер" ПСВни мағлуб эта олмай, "шпорлар"га ёрдам бериб юборди.

"Ливерпуль" "ўлим" гуруҳига тушди. Квартетда инглизлардан ташқари ПСЖ, "Наполи" ва "Црвена Звезда" бор эди. Юрген Клопп жамоаси меҳмондаги барча ўйинларда мағлуб бўлди. "Энфилд"да ўтган "Наполи"га қарши баҳс "қизиллар"нинг келажагини аниқлаб берарди. Дурангга ҳам рози бўлган Неаполь клуби гол ўтказиб юборди. Сўнгги дақиқаларда Аркадиуш Миликнинг ўта хавфли зарбасини қайтарган Алиссон Бекер ўз жамоасини кейинги босқичга олиб чиқди.

Плей-офф баҳслари драмаларга бой бўлди.

"Тоттенхэм" чорак финалда катта йўқотишлар билан "Манчестер Сити"ни мағлуб этди. Уйдаги 1:0 ва меҳмондаги 3:4 "шпорлар"га ярим финалда ўйнаш имкониятини берди. Льорентенинг қўл билан урган голи, "шаҳарликлар"нинг қўшимча вақтда VAR ёрдамида бекор қилинган тўпи, Хосеп Гвардиоланинг эмоциялари...

1/8 ва 1/4 босқичларда "Бавария" ва "Порту"ни мағлуб этган "Ливерпуль" ярим финалда "Барселона"га тўқнаш келди. Каталония клуби ўз стадионида инглизларни йирик ҳисобда таслим этди (3:0). Бироқ Юрген Клопп яна бир бор кучли мураббий эканлигини исботлади ва "Ливерпуль" 4:0 ҳисобида ғалабага эришиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

"Тоттенхэм" ярим финалнинг илк учрашувида "Аякс"га имкониятни бой берди (0:1). Шунга қарамасдан Лондон клуби меҳмонда 3:2 ҳисобида зафар қучиб, бу йилги финалларда фақат инглизлар ўйнашини таъминлади.


Қизиқарли маълумотлар

- "Ливерпуль" сўнгги бор 2005 йил еврокубок соҳибига айланган. Истанбулдаги Чемпионлар лигаси финалида улар "Милан"ни таслим қилишган эди.

- Юрген Клопп "Ливерпуль"га келганидан сўнг еврокубокларда 2та учрашувдан иборат бўлган босқичда мағлуб бўлмади. 2015/16 мавсумда инглиз клубига келган германиялик мутахассис ўша йили жамоа билан Европа лигаси финалига чиқди. Кейинги мавсум улар еврокубокларда иштирок этишмади. Сўнгги икки футбол йилида Клопп "Ливерпуль"ни Чемпионлар лигаси финалигача олиб чиқди.

- Юрген Клопп жамоалари сўнгги 7та финалнинг 6тасида мағлуб бўлган.


Тахминий таркиблар

"Тоттенхэм": Льорис, Роуз, Вертонген, Алдервейрелд, Триппер, Эриксен, Ваньяма, Сиссоко, Алли, Моура, Сон.

Ўйнамайди: Бен Дэвис.

Сўроқ остида: Ян Вертонген, Гарри Уинкс, Гарри Кейн, Дэвинсон Санчес, Виктор Ваньяма.


"Ливерпуль": Бекер, Робертсон, ван Дейк, Матип, Александр-Арнольд, Вейналдум, Фабиньо, Хендерсон, Мане, Фирмино, Салоҳ.

Ўйнмайди: Наиб Кейта.


Мураббийларнинг қисқа фикрлари

Маурисио Почеттино ("Тоттенхэм"): "Биз бир-биримизни яхши биламиз. Ўтган мавсум "Ливерпуль"ни мағлуб этган бўлсак, бунисида улар бизни таслим қилишди. Шу кунгача ўтказилган баҳслар ҳисобга ўтмайди".

Юрген Клопп ("Ливерпуль"): "Жорий мавсум "Тоттенхэм"ни икки марта 2:1 ҳисобида таслим этдик. Шундай экан, финалда бирорта жамоа етакчи дея олмайман.

Германияда кўпчилик "Тоттенхэм"га мухлислик қилишини билсам жуда хафа бўламан, чунки "шпорлар" сафида бирорта немис йўқ".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг