10 сен 13:41
Янгиликлар
Хоккей
Бугун "Ҳумо" "Номад"га қарши иккинчи ўйинини ўтказади
Бугун Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси Pro Hokei Ligasy'нинг янги мавсумдаги иккинчи ўйинини ўтказади.
Ушбу баҳсда жамоамиз Астананинг "Номад" жамоаси меҳмони бўлади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.
Кеча жамоалар мавсумдаги илк ўйинда ўзаро тўқнаш келишган ва унда "Ҳумо" 2:0 ҳисобида ғалабага эришганди.
Маълумот учун, ўтган мавсумда айнан ушбу икки жамоа Қозоғистон очиқ чемпионати финалига қадар етиб борган ва якунда "Номад" чемпионликни қўлга киритганди.
Жамоамизнинг Тошкентдаги илк ўйини эса 13 сентябрь кунига белгиланган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар