UZ

Сўнгги янгиликлар

15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0 12:11Осиё Миллатлар кубогида Ўзбекистон шарафини тўққиз шахматчи ҳимоя қилади 0 11:42Дакар-2026: бугун енгил атлетика ва велоспорт баҳслари якунланади, боксчилар чорак финалда рингга чиқади 0 11:40Касильяс ўйин амалиёти етишмаслиги сабаб ўғилларини "Реал" академиясидан олиб кетди 0 11:09Магомед Анкалаев кейинги жангини оғир вазнда ўтказмоқчи 0 10:38Чимаев RAF турнирида собиқ UFC чемпионига қарши курашади, Ковингтон сафдан чиқди 0 10:07Келаси ҳафта Тошкентга келадиган Тедди Ринер Франция президентлиги сайловида қатнашмоқчи 0 09:36Месси, Мбаппе, Ямаль, Родри, Беллингем FIFPro йил рамзий терма жамоасидан жой олди, Кейн ва Роналду эса йўқ! 0 09:05ATP рейтинги янгиланди. Биринчи ракеткамиз 40 поғонага пастлади. Рейтингда янги ўзбек! 0

01 дек 15:41
Янгиликлар

Муайтай

Бугун ўзбекистонлик муай-тайчи Асламжон Ортиқов ONE Championship лигасидаги навбатдаги жангини ўтказади

Бугун Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида жойлашган "Lumpinee Boxing" мажмуасида ММА ва муай-тай бўйича One Friday Fights 43 турнири ўтказилади.

Аҳамиятлиси, мусобақа доирасида ўта енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик муай-тай устаси Асламжон Ортиқов ҳам жанг қилади. Ҳамюртимизга таиландлик Чатанан Апичат рақиблик қилади.

Қизиғи, ҳар икки спортчи учун бу One FC лигасидаги учинчи жанг бўлади. Спортчилар ўзларининг дастлабки иккита жангида ғалаба қозонган.

Эслатиб ўтамиз, Асламжон Ортиқов сўнгги жангини 2023 йил 20 октябрь куни One Friday Fights 37 турнири доирасида Петуанин Пор Печкаевга қарши ўтказиб, муддатидан олдин ғалаба қозонган эди.

Маълумот ўрнида, бугунги турнир Тошкент вақти билан 17:30 да старт олади. Жангларни YouTube платформасидаги One Championship каналида кузатиб боришингиз мумкин.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг