UZ

Сўнгги янгиликлар

16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0

05 май 09:49
Янгиликлар

Дзюдо

Бугун Қозон "Катта Дубулға" турнири бошланади

Бугун Россиянинг Қозон шаҳрида дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир старт олади.

Уч кун давомида дунёнинг 5 қитъаси 79 давлатидан жами 408 (244 эркак, 164 аёл) нафар дзюдочи 14 та вазн тоифасида медаллар ҳамда Токио Олимпиадаси йўлидаги рейтинг очколари учун татамига чиқади. Бугун мусобақанинг биринчи куни эркаклар -60, -66 кг, аёллар эса -48, -52 ва -57 кг вазн тоифаларида баҳсларга киришишади. 

Қозон "Катта Дубулға" турнирида 15 нафар дзюдочимиз юртимиз спорт шарафини ҳимоя қилади. Бугун Шарофиддин Лутфуллаев, Дилшодбек Баратов (иккаласи -60 кг), Дилшод Йўлдошев, Артём Штурбабин (иккаласи -66 кг) ва Сита Кадамбаева (-52 кг)га мухлислик қиламиз. 

Маълумот учун, кундузги дастур баҳслари Тошкент вақти билан соат 12:00да, медаллар учун кечадиган финал беллашувлари эса соат 19:00да бошланади.    

Қуръа натижалари

-52 кг вазн тоифаси 

Сита Кадамбаева - Алеся Кузнецова (Россия)


-60 кг вазн тоифаси

Шарофиддин Лутфуллаев - Мешал Алали (Қувайт) 

Дилшодбек Баратов - Оттар Бестаев (Қирғизистон) 


-66 кг вазн тоифаси

Дилшодбек Йўлдошев - Арам Григорян (Россия)

Артём Штурбабин - Абдулла Абдулжалилов (Россия)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг