UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0 14:15Трамполин бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритилди! 0 13:44"Дакар-2026": уч боксчимиз иштирок этган Олимпиадада икки олтин қўлга киритилди ва тарихий натижа қайд этилди 0

07 авг 08:42
Янгиликлар

Футбол

Бугун Россия Суперкубоги учун баҳс бўлади. Жалолиддинов майдонга тушиши мумкин

Бугун 2020 йилги Россия Суперкубоги учун баҳс бўлиб ўтади.

Унда мамлакат чемпиони ва Кубоги соҳиби Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби Россия вице-чемпиони Москванинг "Локомотив" клуби билан тўқнаш келади.

Мазкур баҳс Москвадаги "ВЭБ-Арена" стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.

"Зенит" ҳам, "Локомотив" ҳам бунга қадар 7 мартадан Суперкубок баҳсида майдонга тушишган. Питерликлар 4та учрашувда ғолиб бўлишган. "Темирйўлчилар" эса 3 бор Суперкубокни қўлга киритишган.

Ушбу клублар Суперкубокда икки бор тўқнаш келишган. 2015 йилги ўзаро баҳсда "Зенит" пенальтилар сериясида ғолиб бўлган - 1:1 (4:2 пен). 2019 йилги учрашувда эса "Локомотив"нинг қўли баланд келган - 3:2.

Яқинда "Локомотив" билан шартнома тузган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддиновнинг бугун майдонга тушишини кутамиз.


Россия Суперкубоги-2020
"ЗЕНИТ" - "ЛОКОМОТИВ"
7 август. Москва. "ВЭБ-Арена" стадиони. 21:00 (Тошкент вақти).
Бош ҳакам -
Михаил Вилков (Нижний Новгород).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг