UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06Богдан Гусков: "Анкалаев билан жанг ҳаётимни ўзгартириши мумкин" 0 18:35Рамазон Темиров иштирокидаги тўлиқ матбуот анжумани 0 18:13Фил Фоден "Манчестер Сити" билан шартномасини 2030 йилгача узайтирди 0 17:33Стив Эрцег Рамазон Темиров ҳақида қандай фикр билдирди? 0 16:58Холдаров ва Олимов Арманистонда илк жангларини ўтказди 0 16:33Темиров ўзи жанг қилишни хоҳлайдиган спортчи номини айтди 0 16:00Гильермо Очоа профессионал футболдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 15:27Ўзбекистонда UFC турнири қачон ўтказилади — Рамазон Темиров ўз фикри билан бўлишди 0 14:55Рамазон Темиров Асу Алмабаев билан UFC'даги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 14:33Рамазон Темиров: "Бу жангда ютсам, Эрцегнинг ўрнига кўтариламан, деб ўйлайман" 0 14:12Трамп Инфантинони яна бир катта лавозимга тайинламоқчи 0 13:37Богдан Гусков: «Анкалаев ярим оғир вазн тоифасидаги энг кучли жангчи» 0 13:00FIDE Самарқанддаги Олимпиада олдидан Беларусь шахматчиларига нисбатан қўлланган барча санкцияларни бекор қилди 0 12:32Жаско коач Рамазон Темировнинг вазни қандай ҳолатда эканини айтди 0 11:59AIPS ЖЧ-2026нинг энг яхши ўн нафар футболчиси номини эълон қилди 0

22 янв 17:52
Янгиликлар

Футбол

"Бунёдкор"да ўйнаган Пишурнинг ўғли "Жирона"га ўтмоқда

Венгриянинг "Дьор" жамоаси ҳужумчиси Олександр Пишур фаолиятини Испанияда давом эттиради.

Инсайдер Фабрицио Романо маълумотларига қараганда, "Жирона" 20 ёшли украиналик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришган. Венгрия жамоаси ҳужумчини сотиш орқали 1 млн евро даромад қилади.

Олександр Пишур 2025 йилнинг февраль ойида 150 минг евро эвазига "Дьирмот"дан "Дьор" жамоасига ўтганди. 

Ҳужумчи жорий мавсум барча мусобақаларда 20 ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди. Transfermarkt портали Пишурнинг бозордаги нархини 250 минг евро деб баҳоламоқда.

Кичик Пишур ўтган йили U-20 Жаҳон чемпионатида ҳам қатнашган ва 1 та гол урганди. Украина ёшлари мундиалда гуруҳдан чиққан ва плей-оффда Испаниядан енгилган эди.

Маълумот ўрнида, у 2013-14 йилларда "Бунёдкор", 2016 йил "Навбаҳор", 2017 йил эса "Шўртан"да тўп тепган ҳужумчи Олександр Пишурнинг ўғли саналади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг