UZ

Сўнгги янгиликлар

09:10Усман Нурмагомедовнинг қачон UFC’га ўтиши ҳақида гапирилди 0 08:49Махачев UFC чемпионлик камари ҳимояси жангига тайёргарликни бошлади 0 08:28"Галатасарай" Истанбул дербисида "Фенербахче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди + ВИДЕО 0 08:07Тошкентда синхрон сузиш бўйича “Сув париси” халқаро турнири бошланди 0 07:46World Boxing Кубоги. Гап сонда эмас, сифатда! Тўрт боксчимиздан уч нафари шоҳсупада! 0 19:03Мария Тимофеева Швейцария турнири чемпиони! 0 17:50Болакай футболчининг хотинига совға қилаётган либосини "илиб кетди" ФОТО+ВИДЕО 0 17:29Боксчимиз рингга чиқадиган Zuffa Boxing 6 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди 0 17:08Oeiras Ladies Open. Полина Кудерметова финалда уч сетлик учрашув ўтказди 0 16:47Ўзбекистон делегацияси Санья-2026 Осиё соҳил ўйинларида олтин медалга эга чиқди + ФОТО 0 16:26ПСЖ ярим ҳимоячисининг агенти футболчини "Реал"га сотишни сўрамоқда 0 16:05"Мен кейинги даъвогарман". Царукян ўзининг чемпионлик амбициялари ҳақида гапирди 0 15:44Ўзбекистон терма жамоаси 2027 йилги ЖЧ даврида ҳам россиялик хоккейчилар хизматидан фойдаланади 0 15:23Коста — Чимаев ҳақида: "Ярим оғир вазндаги жангимиз у учун жуда ёмон тугайди" 0 15:02Серхио Рамоснинг Ламин Ямаль жароҳати ҳақидаги қатъий баёноти 0

02 июн 18:02
Янгиликлар

Футбол

«Бунёдкор»дан ажойиб ғоя: клуб иштирокидаги учрашувларнинг фотомухлисига айланинг!

Теглар :  БунёдкорФутбол
Хабарингиз бор, 13 июндан эътиборан Coca Cola Суперлиганинг 2020 йилги мавсуми давом эттирилади.

Айнан шу куни «Бунёдкор» ўз майдонида «Қўқон-1912» жамоасини қабул қилади. Маълумки, коронавирус пандемияси сабабли Суперлиганинг барча ўйинлари томошабинларсиз ўтказилади. Аммо сиз мазкур беллашувнинг стадиондаги мухлисига айланишингиз мумкин. Мухлислар учун ўйнайдиган «Бунёдкор» ажойиб ишга қўл урди. 

Энди сиз «Бунёдкор» - «Қўқон-1912» учрашувининг фотомухлисига айланиш имкониятига эгасиз. Гарчи стадионга ташриф буюра олмасангизда, ўз суратингиз билан футболчиларимизни қўллаб-қувватлаш ва уларга руҳан далда бўлиш имкониятига эгасиз. Бунинг учун сифатли фотосуратингизни тегишли электрон почтага жўнатинг. Биз ушбу суратни чоп этамиз ва «Бунёдкор» стадионининг жамоамиз мухлислари учун аталган секторига жойлаштириб чиқамиз. Шу тариқа футболчиларимизни нафақат ойнаи жаҳон орқали, балки трибунада ҳам қўллаб турасиз. Айтиш керакки, «Бунёдкор» буни карантин вақтида анъанага айлантиради ва жўнатган суратларингиз орқали доимий равишда «қалдирғочлар»нинг фотомухлисига айланасиз!

Фотосуратлар 10 июнга қадар қабул қилинади.
Суратларни bunyodkorfanclub@gmail.com электрон почтасига жўнатишингиз мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг