UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0

26 окт 09:42
Янгиликлар

Таэквондо

Бутунжаҳон армия ўйинлари. Икки таэквондочимиз финалга йўл олди

Хитойнинг Ухань шаҳрида VII Бутунжаҳон армия ўйинлари давом этмоқда.

Бугунги кунги мусобақаларда ҳам тўрт нафар таэквондочимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. 

-57 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Динорахон Мамадибрагимова чорак финалда АҚШ вакиласи Дейвон Льюисни 2:1 ҳисобида таслим қилди. Ярим финалда эса германиялик Анна Лена Фроемминг мағлуб этилди - 2:1. Энди Динорахон финалда россиялик Елена Евлампевага қарши даянга чиқади. 

-67 кг вазнда Нигора Турсунқулова чорак финалда италиялик Кристина Гаспани 11:0 ҳисобида мағлуб этди. Ярим финалда россилик Анастасия Баканова таслим қилинди - 18:2. Финалда Нигора хитойлик Менгю Занг билан олтин медаль учун жанг қилади.  

-80 кг вазн тоифасида Никита Рафалович нимчорак финалда эронлик Эрфан Наземига қарши даянга чиқди. Афсуски ҳамюртимиздан бу баҳсда омад юз ўгирди - 6:7. 

-87 кг вазн тоифасида Шуҳрат Салаев дастлабки босқичда Шаҳсам Карки устидан 32:3 ҳисобида ғалабага эришди. Нимчорак финалда эса россиялик Рафаэль Камалов билан баҳсда имкониятни бой бериб қўйди - 1:3. 

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг