UZ

Сўнгги янгиликлар

15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0

25 окт 15:14
Янгиликлар

Таэквондо

Бутунжаҳон армия ўйинлари. Таэквондочилардан бугун битта олтин ва учта бронза!

Хитойнинг Ухань шаҳрида VII Бутунжаҳон армия ўйинлари давом этмоқда.

Бугунги кунги мусобақаларда ҳам тўрт нафар таэквондочимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилди.

-63 вазн тоифасида Ниёз Пўлатов россиялик Жанат Искаковни 30:0 ҳисобида тор-мор этди ва бронза медалига эга чиқди. Пўлатов илк босқичда қозоғистонлик Исламгали Абуов, сўнгра хитойлик Хаируи Вангни, чорак финалда эронлик Камрон Марданипурни мағлуб этганди. Ярим финалда франциялик Дилан Челламотога ютқазиб қўйди ва бронза медали учун кураш олиб борди.

-62 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Феруза Содиқова доминиканлик Андухар Женесисни 46:7 ҳисобида таслим қилди ва бронза медалини қўлга киритди. Маълумот учун, Содиқова ва мусобақани чорак финалда россиялик Юли Турутина устидан ғалаба билан бошлади. Ярим финалда эса хитойлик Жие Сонгга ютқазиб қўйганди.

-54 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Отабек Турғанбеков мисрлик Муаз Азатни 24:19 ҳисобида мағлуб этди ва бронза медали соҳибига айланди. Эслатиб ўтамиз, Турғанбеков дастлабки босқичда кореялик Парк Йонгчулни, нимчорак финалда кувайтлик Али Алмершадни мағлуб этганди. Чорак финалда эса бразилиялик Пауло Мелога имкониятни бой бериб қўйган ва бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолганди.

-53 кг вазн тоифасида Чарос Қаюмова финалда германиялик Надья Нутхафт Рохана устидан 29:15 ҳисобида ғалабага эришиб олтин медални қўлга киритди! Эслатиб ўтамиз, Чарос 1/8 финалда мисрлик Марам Изатни, чорак финалда сербиялик Тияна Богдановични, ярим финалда бразилиялик Леонор Саравияни мағлуб этганди.


Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг