UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

18 дек 10:18
Янгиликлар

Шахмат

Бутунжаҳон Олимпиада. Шахматчиларимизда яна мағлубият

Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат бўйича 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Бутунжаҳон Шахмат Олимпиадаси ўз якунига етиб боряпти.

Олимпиадада иштирок этаётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси саккизинчи турда мусобақанинг биринчи тартиб рақамли жамоаси ҳисобланган ҳиндистонлик шахматчиларга қарши дона суришди. Тан олиш керак, рақиб жуда ҳам кучли эди.

Биринчи тахтада халқаро мастер Нодирбек Ёқуббоев қора доналарда ўйнашига қарамай, халқаро гроссмейстер Ариан Чопрани мағлубиятга учратди. Лекин қолган шахматчиларимиз ўзларидан кучли рақибларига партияни бой беришди. Ўзбекистон - Ҳиндистон - 1:3.


Бугун ҳамюртларимиз сўнгги турда Ҳиндистоннинг иккинчи жамоаси ҳисобланган India Blue шахматчиларига қарши баҳс олиб боришади. Бугунги тур олдидан терма жамоамиз тўққизинчи, Ҳиндистон терма жамоаси саккизинчи ўринни эгаллаб турибди. Саккизта учрашувнинг барчасида ғалаба қозонган Россия терма жамоаси якка пешқадам бўлиб турибди.  


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг