UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0

18 сен 11:13
Янгиликлар

Шахмат

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Бугун Украина ва Грецияга қарши дона сурамиз

Шу кунларда Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасига мезбонлик қилмоқда.

Бир кунлик танаффусдан сўнг бугун баҳслар яна давом эттирилади. Бугун 7-турда амалдаги Олимпиада чемпиони ҳисобланган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси таркибида тажрибали гроссмейстерлар жам бўлган Украинага қарши баҳс олиб боради. 

Ёш гроссмейстерларимиз 6-турда Исроил шахматчиларидан 2,5:1,5 ҳисобида устун келишганди. Украина эса 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 7-турида Черногория шахматчиларини 2,5:1,5 ҳисобида енгишди. Еттинчи тур олдидан Ўзбекистон 5, Украина эса 7-ўринни банд этган.

7-турнинг марказий учрашувлари:

Литва - Венгрия

Эрон - Вьетнам

ЎЗБЕКИСТОН - Украина

Сербия - Нидерландия

Армаснитон - Англия

Франция - Грузия

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугун грециялик рақибалари билан ҳисоб-китоб қилади. Қизларимиз 6-турда Нидерландия билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашганди. Ўзбекистон ҳам, Греция ҳам бугунги учрашув олдидан 9 очкога эга бўлиб турибди. Шахматчиларимиз 7-тур олдидан қўшимча кўрсаткичларга кўра 16-ўринни эгаллаб туришибди. Греция эса 17-поғонани банд этган.

7-турнинг марказий учрашувлари:

Ҳиндистон - Грузия

Австрия - Венгрия

Украина - Польша

Озарбайжон - Қозоғистон

Арманистон - АҚШ

Мўғулистон - Германия

Испания - Франция

Греция - ЎЗБЕКИСТОН

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг