UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

05 июн 12:49
Янгиликлар

Шахмат

Бухорода имконияти чекланганлар ўртасида шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

Юртимизда жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга спорт билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ижросини таъминлаш ҳамда жисмоний имконияти чекланганлар ва ногиронлиги бўлган шахсларга спорт билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида Бухоро шаҳрида шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионати ташкил этилди.

Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон кўзи ожизлар спорт федерациясининг тақвим режасидан ўрин олган мазкур мусобақа 2002, 2006-2007, 2010-2011 ҳамда ундан кичик ёшдаги кўриш имконияти чекланган ўғил-қизлар ўртасида ўтказилди.

Мамлакат чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё ва Бухоро вилоятларидан жами 54 нафар спортчи ғолиблик учун дона суришди. Ҳар бир жамоа таркибига 6 нафар иштирокчи, яъни уч нафар ўғил бола ва худди шунча қизлар киритилган эди.

Олти кун давом этган чемпионат қизғин баҳсларга бой кечди ва юқори савияда ўтди.

Мусобақа якунида умумжамоа ҳисобида фахрли 1-ўрин Самарқанд вилояти жамоасига насиб этди. 2-ўринни мезбонлар – Бухоро вилояти жамоаси эгаллаган бўлса, 3-ўрин Фарғона вилояти спортчиларига насиб этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг