UZ

Сўнгги янгиликлар

09:26Москвадаги RAF турнирининг барча натижалари: Чимаев ва Садуллаевда ғалаба. Шара Буллетда-чи? 0 08:55Нурсултон Рўзибоев октагонга чиққан UFC турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 08:24Александр Усик қачон расмий футбол ўйинида дебют қилиши ҳақида саволга жавоб берди 0 07:30Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" "Ал Насср"ни мағлуб этди 0 02:50UFC Paris: Асосий кард жангларининг барча натижалари бир саҳифада 0 02:39Кутилганидек ўтмаган ва Рўзибоевнинг ғалабали серияси барҳам топган жангдан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:16Нурсултон Рўзибоев Майкл Пейжга имкониятни бой берди 0 23:20Турнир давомида икки жанги бекор бўлиб кетган, "Тайсон" ва Асадбек Саидов учун омадсиз ўтган Octagon 91 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 23:16Octagon 91: Асадбек Саидовнинг Саят Абдуалига қарши чемпионлик жанги якунланди 0 22:54Жасурбек "Тайсон"нинг жанги биринчи раунддаёқ якунланди, бироқ кутилмаган натижа билан! 0 22:33Ҳумоюн Тўхтамуродовга қарши жанг қилиши кутилган Фазлиддин Мадраҳимов Тошкентда тўлиқ жанг ўтказди 0 21:36Ислом Болтаев Тошкентда жанг қилди 0 19:38Богдан Гусков: "Нурсултон менинг дўстим бўлса ҳам, жангни имкон қадар холис таҳлил қилдим" 0 19:10"Барселона" Ҳамза Абделкарим бўйича қарор қабул қилди 0 18:42"Ислам Махачев учун энг хавфли рақиб — менман" - Шавкат Раҳмонов 0

09 мар 16:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Буюк Британияда бокс бўйича "Йилнинг энг яхшилари" аниқланди

Британия боксни назорат қилиш кенгаши томонидан бир нечта номинацияда 2025 йилнинг энг яхшилари эълон қилинди.

Супероғир вазн тоифаси WBO йўналишида янги жаҳон чемпиони Фабио Уордли "Йил боксчиси" мукофотига сазовор бўлди. Конор Бен ва Крис Юбанк ўртасида 2025 йил апрель ойида бўлиб ўтган биринчи жанг Буюк Британия боксида "Йил жанги" деб топилди.

31 ёшли Уордли ўтган йили Жастис Ханини нокаутга учратган. Кейин эса WBO вақтинчалик чемпиони Жозеф Паркерни нокаут эвазига енгиб, мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усикдан вакант қолган WBO камарининг тўлақонли эгасига айланганди. 

Украиналик Усик ҳам Британия боксни назорат қилиш кенгашининг мукофотига сазовор бўлди. У 2025 йилнинг энг яхши хорижлик боксчиси деб топилди. Ёзда у "Уэмбли" стадионида британиялик Даниэл Дюбуани нокаутга учратди ва иккинчи марта супероғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионига айланди.

Британиялик 21 ёшли супероғир вазн тоифасидаги боксчи Мозес Итаума журналистлар томонидан "Йилнинг энг яхши ёш боксчиси" деб топилди.

Буюк Британияда йилнинг энг яхши мураббийи Бен Дэйвисон бўлди, у бошқа бир неча боксчилардан ташқари Уордли ва Итаумага ҳам устозлик қилади.

Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони, ўтган йили фаолиятини якунлаган Жош Тэйлор эса "Алоҳида хизматлари учун" мукофотига сазовор бўлди.

Шунингдек, биринчи ярим ўрта вазн тоифасида янги WBC чемпиони Далтон Смит, мураббий Найжел Трэвис ва 1909 йилдан бери нашр этиладиган бокс журнали Boxing News муҳаррирлари ҳам мукофотларга сазовор бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг