UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

19 авг 09:55
Янгиликлар

Футбол

“Чарм тўп-2019”. Ховоснинг “Еттигузар” маҳалласи мамлакат босқичида

18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ҳаваскор футболчилардан ташкил топган жамоалар ўртасида ўтказилаётган “Чарм тўп” анъанавий республика турнирининг 3-босқич ўйинлари бўлиб ўтди.

Мусобақа Ховос тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабининг футбол майдонида ўтказилди. Финал йўлланмаси учун кечган курашда “Наврозобод” (Янгиер шаҳар), “Еттигузар” (Ховос тумани), “Андижон” (Оқолтин тумани), “Боғистон” (Мирзаобод тумани маҳалласи) ёшларига омад кулиб боқан эди.

Мусобақининг биринчи ўйини 3-ўрин учун бўлиб ўтди. Унда “Андижон” (Оқолтин тумани) жамоаси “Наврозобод” (Янгиер шаҳар) жамоасига қарши тўп сурди ва ўйин вақтида 1:1 натижаси сақланиб қолиб ғолиб “Андижон” (Оқолтин тумани) жамоаси пеналтилар ҳисобига ғалаб қозонди.

Хамма интиқиб кутган ҳал қилувчи финал баҳсида “Еттигузар” (Ховос тумани) жамоаси ва “Боғистон” (Мирзаобод тумани маҳалласи) жамоалари тўп суришди. Мусобақа шиддатли ва муросасиз бўлиб ўтди. Ассосий вақтнинг 17 дақиқасида “Еттигузар” (Ховос тумани) жамоаси ҳужумчиси ўйинни ҳал қилувчи голни киритиб ғолибликни қўлга киритди.

Натижада, “Еттигузар” жамоаси август ойининг учинчи ўн кунлигида пойтахтимизда ўтказиладиган “Чарм тўп-2019” турнирининг якуний босқичига йўлланмани қўлга киритди. “Боғистон” (Мирзаобод тумани) маҳалласи жамоаси шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олган бўлса, фахрли 3-ўрин “Андижон” (Оқолтин тумани) маҳалласи жамоасига насиб етди.

Мусобақада ғолиб бўлган жамоаларга Сирдарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси Ховос туман ҳокимлиги, Сирдарё футбол ассоциацияси томонидан ғолибларга ажратилган эсдалик совғалари тақдим этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг