UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

21 май 09:07
Янгиликлар

От Спорти

Чавандозларимиз Бишкек турнирини 7 та медаль билан якунлашди

Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳрида конкур ва от йўрттириш бўйича Жаҳон кубогининг финал босқичига саралаш вазифасини ўтаб берувчи Евросиё лигасининг навбатдаги баҳслари ўз ниҳоясига етди.

Унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси юқори натижаларни қайд этди.

Маҳоратли чавандозларимиздан бири Хуршид Алимжонов «Лейман» лақабли тулпорида 130 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш баҳсларида энг яхши натижа билан олтин медални қўлга киритди. Мусобақанинг илк кунида икки йўналишда ғалаба қозонган Бекзод Қурбонов «Matts» оти билан 150 смли дастурда кумуш медалга сазовор бўлди. Шунингдек, Баҳромжон Газиев, Бекзод Қурбонов, Оқил Собиржонов ва Аъзам Толиббоев жамоавий дастурда шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олишди.

Якунда ҳамюртларимиз ушбу турнирни 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан тугатишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг