UZ

Сўнгги янгиликлар

00:24Баҳодир Жалолов эртанги жанги олдидан англиялик рақиби билан биринчи марта юзма-юз келди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 21:06Диёра Келдиёрова иштирок этадиган Aktau Asian Open 2026 турнирига қуръа ташланди 0 20:25“Анжи” собиқ бош мураббийи “Ғазалкент”га таклиф этилди 0 19:54"Бу жангни беш мартача қайта кўрдим". Сауль Альварес Кроуфорддан учралган мағлубият ҳақида гапирди 0 19:23"Топурия энди аввалгидек бўла олмайди" - Пэдди Пимблетт 0 18:52Фьюри ва Жошуа WBA Super камари учун жанг қилади — Фрэнк Уоррен 0 18:21Бундеслигада сермаҳсуллик рекорди ўрнатилди 0 17:50Баҳодир Жалолов жанг қиладиган Лондондаги бокс оқшомининг тўлиқ карди билан танишинг 0 17:19Фомин Хитойдаги турнирининг 1/2 финалида ўйнайди 0 16:48Волкановски фаолиятидаги сўнгги жангни кимга қарши ўтказмоқчи эканини айтди 0 16:17"Ризеспор" матбуот хизмати Ҳусниддин Алиқулов ҳолати бўйича расмий маълумот берди 0 15:46Шара Буллет собиқ UFC чемпионига қарши жанг қилади 0 15:15Жаҳон чемпионати старт олмоқда, бугун икки боксчимиз рингга чиқади 0 14:44Фьюрининг менежери: "Саудия Арабистони энди бундай катта маблағ сарфламайди" 0 14:13Апелляция муваффақиятсиз чиққан тақдирда "Сити" 7-10 йилга Еврокубоклардан четлатилиши мумкин 0

30 авг 13:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чайқовчилар Иноуэ-Аҳмадалиев жанги чипталарини 13 баробар қимматга сотишяпти

Хабарингиз бор, 14 сентябрь куни Япониянинг Нагоя шаҳрида жаҳо бокси учун аҳамиятли ҳисобланган профессионал бокс турнири бўлиб ўтади.

Оқшомнинг асосий жанги биринчи ярименгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ ҳамда ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев ўртасида ўтказилади. Жангга қизиқиши юқорилигидан унинг чипталари нархи кескин кўтарилиб кетди. Қўлда чипталар ўз нархидан 13 баробар қимматга сотилаётгани айтилмоқда.  

Турнир ташкилотчиси бўлган япониялик промоутер Хидеюки Охаши шоу чипталари билан чайқовчиларни судга бермоқчи эканини маълум қилди.

"Афсуски, чипталар норасмий сайтларда бир неча баробар қиммат нархларда сотилмоқда. Ҳозир биз ҳуқуқшунослар билан бу борадаги эҳтимолий ҳаракатларимизни муҳокама қиляпмиз", деган Охаши Йокогама шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Промоутернинг сўзларига кўра, расмий нархи 10 000 иена (68,11 АҚШ доллари) бўлган чипталар 130 000 иена (885,41 АҚШ доллар)дан сотилмоқда. Нархи 77 000 иена (524,44 доллар)лик чипталар эса чайқовчиларда 320 000 иена (2179,47 доллар)га сотиляпти.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг