UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Жорий мавсум "Барселона" сардори ким бўлади? 0 18:30Эдсон Барбоза фаолиятини якунлади 0 17:53"Богданда босим бор эди". Маҳмуд Мурадов Гусковнинг Анкалаев билан жанги ҳақида гапирди 0 17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0 14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0 14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0 13:13Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?" 0 12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0

10 окт 18:57
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Чечeнлар ватанпарвари АҚШ ватанпарварига қарши. Бизни UFC тарихидаги энг сиёсий жанг кутмоқда

Теглар :  Хамзат Чимаев
Хамзат Чимаев ёрқин гапиради, лекин Колби Ковингтон юқори ўринларда турадиган ажойиб суҳбатдош.

Шов-шув кўтаришдан чарчамайдиган Хамзат Чимаев ўзига рақиб танлаган кўринади. Чечинистонлик ижтимой тармоқлар орқали америкалик Колби Ковингтонга «визов» ташлади. Демак, Чимаев нафақат яримўрта вазн тоифасида қолиш, балки янада кўпроқ эътиборни ўзига қаратишга тайёр. Унинг Ковингтон билан тўқнашуви сиёсий тарафлама ҳам ақлбовар қилмас даражада қизиқиш уйғотади.

Эслатиб ўтамиз, Хамзат яқинда АҚШда кўпчиликнинг ғазабига дучор бўлган эди. Кевин Холланд устидан ғалабани осонлик билан қўлга киритганидан сўнг, муваффақиятсиз вазн ўлчаш маросимида қизишиб кетиб, Жо Роганга микрофон билан «Жин урсин йигитларингни, мен чечинман, ярамаслар. Мен бу ердагиларнинг энг хавфлисиман, ҳаммангни йўқотаман, Оллоҳу Акбар!»,-деб бақирди., Агар бу Америка тарихидаги энг даҳшатли терактнинг йиллиги арафасида содир бўлмаганида, ҳаммаси яхши бўлар эди

Албатта, Чимаевнинг хаёлида бундай нарса бўлмаган, лекин жуда кеч бўлган эди, чунки маҳаллий мухлислар чечиннинг гапларини қайғули воқеалар билан боғлашди. Ижтимоий тармоқларда ғазабли ва ҳақоратомуз изоҳлар тарқала бошлади. Хамзатни АҚШ ва мусулмонларга нисбатан ҳурматсизликда айблашди. Шунингдек, кўпчилик ўйламасдан айтган гаплари учун америкалик машҳур ватанпарварлардан бири Колби Ковингтонга чечинни зудлик билан жазолашни таклиф қилди.

Агар унинг кучи етишига ишончи комил бўлса, энди ҳақиқатан ҳам Колби Чимаев билан жанг қилади. Илгари Ковингтон уни «қўпол лойиҳа» деб ҳисоблаган ва унга эътибор қаратмаган. Бироқ Чимаевнинг сўнги ғалабалари Колбининг фикрини ўзгартирган бўлиши мумкин. Спорт нуқтаи назаридан қаралганда, жанг жуда ҳам қизиқарли ўтади. Чечиннинг ёрқин зарба бериш техникаси, америкалинингнинг октагондаги ажойиб маҳорати курашни томоша қилишга арзийдиган қилади.

Жанг атрофидаги шов-шув ақлбовар қилмас даражада кўтарилмоқда. Дунёдаги оғир сиёсий вазият ҳам Чимаев ва Ковингтон ўртасидаги курашга фақат олов қўшади. Йигитларнинг ўзлари ҳам зўр треш-ток ташқил қилишлари мумкин, чунки Хамзат очиқчасига гапиради, Колби эса ажойиб ҳазиллар қила оладиган биринчи даражали суҳбатдош бўла олади. Дана Уайтга келадиган бўлсак, унинг ташкилоти қанчалик кўп пул топишини ҳисобга олади ҳамда бу жангга қарши бўлмайди. Энди фақатгина барча томонларнинг келишувини кутиш қолди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг