UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Ўзбекистонлик жангчилар иштирокидаги Octagon 89 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:31UFC Abu-Dhabi турнирининг бонус эгалари эълон қилинди. Рамазон Темиров рўйхатда борми? 0 00:23Кутганмидингиз?! Шоҳжаҳон Эргашевнинг Марк Урвановга қарши жанги биринчи раунддаёқ ниҳоясига етди 0 00:00Гусков Анкалаевга, Темиров эса Эрцегга қарши жанг қилди! UFC Abu-Dhabi турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 23:54UFC ABU-DHABI. БОГДАН ГУСКОВНИНГ МАГОМЕД АНКАЛАЕВГА ҚАРШИ МАРКАЗИЙ ЖАНГИ БЕШИНЧИ РАУНДДА ЯКУНЛАНДИ! 0 23:01РАМАЗОН ТЕМИРОВ ИШТИРОКИДАГИ CO MAIN EVENT ЖАНГИ БИРИНЧИ РАУНДДА ЯКУНЛАНДИ! 0 22:41Ислам Махачевнинг спарринг шериги UFC'да дебют қилди 0 22:08UFC Абу-Даби. Ризван Куниев америкалик рақибини аямади 0 21:40Узоқ кутилган Абубакар Вагаев — Сайгид Изагахмаев жанги тўлиқ давом этди 0 20:56Гусковнинг дўсти Вальтер Уокер Абу-Дабида октагонга кўтарилди 0 20:49Ҳумоюн Тўхтамуродовнинг 44 яшар бразилиялик рақибга қарши жанги бир дақиқадан кўпроқ давом этди 0 20:19UFC Abu-Dhabi турнирининг асосий жангларидан бири бекор қилинди 0 19:38Хамзатнинг жамоадоши Магомед Тучалов UFC'даги дебют жангини ўтказди 0 19:08Хабибга қиёфадош тожикистонлик Нурулло Алиев UFC Abu-Dhabi турнирида жанг қилди 0 16:00Магомед Анкалаев — Богдан Гусков жанги қачон бошланади ва қаерда кўрсатилади? 0

10 мар 19:35
Янгиликлар

Футбол, Муайтай, Қизиқарли!

“Челси” собиқ футболчисининг бир қўлли ўғли - муайтай жангчиси. У рақибларига бардош бермоқда ва ҳали мағлуб бўлмасдан отасини руҳлантиради

Теглар :  МуайтайЧелси
У футболдан кейин Канадада руҳонийлик қилди.

Гевин Пикок “Челси”, “КПР”, ”Ньюкасл” клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси. 90-йилларда Гевин ушбу жамоаларда юзлаб ўйинларда қатнашган. Шунингдек бир қанча кичик жамоаларда ҳам фаолият олиб борган. Хусусан, 1989 йилда Харри Реднапп уни 250 минг фунтга “Борнмут”га сотиб олади. 1993 йилда Гевинни “Нюкасл”дан “Челси”га 1,5 миллионга сотиб олишади. 



Умуман олганда Пикок 540 та ўйинда қатнашиб 108 та гол урди ва 2002 йилда фаолиятини якунлайди. Бироз вақт BBCда экспертлик қилади, Евро-2008дан кейин Канадада руҳонийлик қилиш учун оиласи билан кўчиб кетди.  Бу футболчи учун ёрқин келажак эмас. Гевин ҳозир Калгаридаги черковда руҳоний, шунингдек у ”Буюк мақсад” китоби муаллифи. 

Пикокнинг оиласида спортчилар кўп бўлган. Отаси “Чарльтон” афсонаси (Гевиннинг ўзи ҳам фаолиятининг охирида шу жамоада ўйнаган) 500дан ортиқ ўйинларда қатнашган, отасининг амакиваччаси эса 50-йилларда “Ньюкасл”да захирада фаолият олиб борган. Пикокнинг Жейк исмли ўғли ва Ава исмли қизи бор. Ўғли туғилганда ўнг қўли бўлмаган, лекин бу унинг профессионал спорт билан шуғулланишига тўсиқ бўла олмади. 



Жейк “Ота-онам доим ўзгача бўлишган”, деб айтади. Улар бир қўлсиз туғилишимни билишмаган, дунёга келганимда эса ҳайратда қолишган. Ота-онам турли нарсалар билан шуғулланишимга ҳеч қачон ҳалақит бермаган. Ҳеч қандай тўсиқларсиз, ўз устимда ишлаб улғайдим. 


Одатда жангдаги қобилиятим рақибларимникидан фарқ қилади. Мен яқинлашиш учун оёғимни тез-тез ишлатаман ва яқин келганимда ўнг қўлим билан зарба беришим мумкин бўлади. Мен уни жеб ёки тирсак сифатида ишлатишим мумкин.

Жейк Калгарида ўзининг спорт залини бошқаради, шунингдек у 12 февраль куни ота бўлди. Фарзандининг туғилиши муносабати билан Ваёмингдаги бешинчи жанги, яъни биринчи марта UFC Fight Pass’да намойиш қилиши режалаштирилган мусобақасини ўтказиб юбориши керак эди. Лекин Жейк жароҳат олди ва фарзанди Чарлининг дунёга келишида унинг ёнида бўлди.



Ҳозир унда энг яхши муайтай боксчилари қатнашадиган "Lion Fight" ташкилоти билан бир нечта шартнома бор. Пикок ўғли билан фахрланишини яширмайди: 

”У дунёга келганида киндиги бўйнига ўралиб қолган ва бир қўли йўқ эди. Буни кўриб оёқларим остида ер ўпирилгандай бўлди. Жейк оиламизда 20 йилдан кўпроқ кутилган фарзанд эди ва у спортчи бўлиб улғайди. Биз болаларимизни ҳеч қачон эркалатмасликка қарор қилганмиз, чунки ҳаёт қийинчиликларга тўла, агар фарзандингизни булардан ҳимоя қилмоқчи қилсангиз, улар сизнинг ҳимоянгиздан узоқ бўлганда буларга бардош бера олмайди.

Бир марта Жейкни ўзидан кучли йигит билан кураш қилганини кузатдим. У мағлуб бўлиши мумкин эди, бироқ ҳаракат қилишдан тўхтамади. Уйга қайтаётганимизда менга бу жанг аввалги ғалабаларига қараганда кўпроқ таъсир қилганини айтдим ва у билан ҳаммаси яхши бўлишини тушундим. 



Жейк одамлар уни бир қўлли жангчи деб эмас, балки яхши жангчи сифатида қарашларини хоҳлайди. Бироқ унинг бир қўлли бўлгани уни янада жозибали қилиб кўрсатиши факт. Фарзандим кўпчиликни ва мени ҳам илҳомлантиради. У бунга катта аҳамият беришни истамайди, аммо биз ҳаммамиз у билан фахрланамиз”.

Sports.ru сайти асосида Озода Қаюмова тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг