UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

05 июл 11:36
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чемпион Волкановски келажаги борасида фикр билдирди

Ярименгил вазн тоифасида UFC чемпиони австралиялик Александр Волкановски Макс Холлуоэй билан бўлган қарама-қаршилиги ҳам ҳақида гапирди.

"Бу узоқ ва қийин қарама-қаршилик бўлди. Максдан камарни тортиб олиш, реванш, кейинчалик бу гапларнинг барчаси фаолиятимнинг бир бўлаги, тарихнинг бир қисми бўлиб қолди.

Бу жуда қийин эди. Фаолиятимда ўсиш ва пасайишлар кўп кузатилди. Кўп нарсаларни бошдан кечирдим. Лекин одамларнинг танқидларига чек қўйиш кўнгилни хотиржам қилади.

Қўлимдан нима келишини, шу билан бирга дивизионда нима содир бўлаётганини билишим керак. Мен жанг қилишни хоҳлайман. Аммо, жароҳатлар мени қийнаб қўйиши мумкин.

Мен икки вазнда UFC чемпиони бўлишни хоҳлайман. Ҳали ҳам жанг қила олишимни исботладим. Уч ой олдин жанг қилдим. Ҳамма чемпионлар ҳам бундай қила олишмайди. Менинг дивизионимда чемпионликка даъвогарлар қолмади. Шунинг учун менга бошқа дивизионни беринг!", — деди Волкановски жангдан кейинги матбуот анжуманида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг