UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0

28 июн 19:19
Янгиликлар

Шахмат

Чемпионларнинг учдан икки қисми ўзбекистонлик ёш шахматчилар бўлди ФОТОГАЛЕРЕЯ

20-27 июнь кунлари пойтахтимизда шахмат бўйича 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ўртасида XV Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Халқаро шахмат федерацияси(FIDE)нинг расмий турнири саналадиган ушбу мусобақа Осиё шахмат федерацияси ҳамда Ўзбекистон ҳукумати кўмагида ташкил этилди. Мусобақада қитъамизнинг 23 мамлакатидан келган қарийб 300 нафар ёш ақл-идрок соҳиби ғолиблик учун дона сурди. 

Мактаб ўқувчилари ўртасидаги қитъа биринчилиги 7, 9, 11, 13, 15 ва 17 ёшгача бўлган жами 6 ёш тоифасида ўтказилиб, 12 нафар чемпиондан нақд 8(!)тасини ҳамюртларимиз ташкил қилди.

17.jpg

16.jpg

7 ёшгача бўлган қизлар ўртасида бангладешлик Варсия Хусбу 9 имкониятдан 7,5 очко жамғарган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди. 9 ёшгача бўлган шахматчилар орасида эса ўғил болалар ва қизлар ўртасида ҳам чемпионликни меҳмонлар илиб кетишди. Ўғил болалар орасида эронлик Амир Жалолванд 7,5 очко билан ғолиб чиқди. Қизлар ўртасида кечган беллашувларда эса қўшни Қозоғистон вакиласи Элназ Калиахмет юз фоизлик натижа билан ўзига хос сенсация қайд этди.

Ўзбекистондан четга кетган яна бир олтин медални туркманистонлик Азат Нурмамедов қўлга киритди. 17 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасидаги баҳсларда иштирок этган ушбу ёш шахматчи 9 имкониятдан 7 очко жамғарди ва ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.

14.jpg

3.jpg

Қолган барча олтин медалларни ўзбекистонлик ёш ақл-идрок соҳиблари қўлга киритди. Жумладан, ўғил болалар орасида ўз ёш тоифаларида Акбар Аллаберганов (7 ёш), Мираброр Мирпўлатов (11 ёш), Муҳиддин Мадаминов (13 ёш), Самандар Шермуҳамедов (15 ёш), қизлар ўртасида эса Афруза Ҳамдамова (11 ёш), Умида Омонова (13 ёш), Юлия Хегай (15 ёш) ҳамда Озода Ҳусаинова (17 ёш) шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Мазкур натижа билан Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди.

5.jpg

6.jpg

7.jpg

10.jpg

11.jpg

12.jpg

13.jpg

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг