UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

01 авг 16:15
Янгиликлар

Теннис, Дзюдо, Енгил атлетика, Таэквондо, Сув спорти турлари

Ченду-2021. Мусобақанинг бешинчи кунида 3 та кумуш медаль қўлга киритилди (Барча натижалар)

Теглар :  Универсиада-2021
Бугун Хитойнинг Ченду шаҳрида ёзги Универсиада ўйинларининг бешинчи кунидан ўрин олган беллашувлар бўлиб ўтди.

Халқаро мусобақанинг бугунги куни доирасида турли спорт турларида 25 нафар ҳамюртимиз баҳсларда иштирок этди ва якунда дзюдо бўйича эркаклар терма жамоамиз, таэквондо бўйича - 58 кгда Амирбек Тўраев ҳамда - 80 кгда Шуҳрат Салаев кумуш медални қўлга киритди. Шунингдек, теннисчиларимиз жуфтлик ҳамда микс жуфтлик йўналишида ўз ўйинларини ғалаба билан якунлаб, кейинги босқичга йўл олди.

Мазкур саҳифа орқали спортчиларимизнинг бугунги натижаларидан бохабар бўлишингиз мумкин.



Дзюдо:

Эркаклар, жамоавий баҳслар, финал. Ўзбекистон - Япония - 1:3

Эркаклар, жамоавий баҳслар, ярим финал. Ўзбекистон - Озарбайжон - 3:2

Аёллар, жамоавий баҳслар, ўтиш баҳси, 1-раунд. Ўзбекистон - Италия - 2:3

Эркаклар, жамоавий баҳслар, чорак финал. Ўзбекистон - Италия - 3:1

Эркаклар, жамоавий баҳслар, нимчорак финал. Ўзбекистон - Қозоғистон - 3:1

Эркаклар, жамоавий баҳслар 1/16 финал. Ўзбекистон - Словакия - 3:0

---------------------------------------------------------------------------------------------

Аёллар, жамоавий баҳслар, чорак финал. Ўзбекистон - Бразилия - 0:3

Аёллар, жамоавий баҳслар, нимчорак финал. Ўзбекистон - Қозоғистон - 3:0



Таэквондо WT:

-80 кг, финал. Шуҳрат Салаев - Кай Жанг (Хитой) - 0:2

-58 кг, финал. Амирбек Тўраев - Алиризо Ҳусайнпур (Эрон) - 0:2

-80 кг, 1/2 финал. Шуҳрат Салаев - Меҳран Барҳордари (Эрон) 2:0

-58 кг, 1/2 финал. Амирбек Тўраев - Билол Кушку (Туркия) - 2:1

-80 кг, 1/4 финал. Шуҳрат Салаев - Элтаж Гафаров (Озарбайжон) - 2:0

-80 кг, 1/8 финал. Шуҳрат Салаев - Виктор Метис (Таиланд) - 2:0

-58 кг, 1/4 финал. Амирбек Тўраев - Гашим Магомедов (Озарбайжон) - 2:1

Аёллар ўртасида -67 кг, 1/8 финал. Озода Собиржонова - Мелл Мина (Эквадор) - 0:2

-58 кг, 1/8 финал. Амирбек Тўраев - Абделжалил Милуди (Жазоир) - 2:0

Аёллар ўртасида -49 кг, 1/8 финал. Мадинабону Маннопова - Мерве Динчел (Туркия) - 1:2

-58 кг, 1/16 финал. Амирбек Тўраев - Ҳикару Морикава (Япония) - 2:0

Аёллар ўртасида -49 кг, 1/16 финал. Мадинабону Маннопова - Катерина Лазич (Австрия) - 2:0.




Теннис:

Жуфтлик, 2-раунд. Максим Шин/Сергей Фомин - Вичензо Финангтон/Чарльтон Жошуа (Австралия) - 2:1 (7-6, 1-6, 10-8)

Микс жуфтлик, Файзулло Мирзағаниев/Алия Мусабекова - Гонсалес Торрес/Хамиес Падилла (Колумбия) - 2:1 (5-7, 6-1, 10-3)




Енгил атлетика:

400 метрга югуриш, саралаш. Фарида Солиева - 55,47 сония, 3-ўрин (Ҳамюртимиз ушбу натижа орқали ярим финалга йўл олди)

Узунликка сакраш, саралаш. Сайина Хошимова - 5,15 метр, (Хошимова саралашдан ўта олмади)

Узунликка сакраш, саралаш. Хушноза Шавкатова - 5,66 метр, (Шавкатова саралашдан ўта олмади)

Ядро улоқтириш, саралаш финали. Малика Насриддинова - 16,29 метр, 3-натижа (Ҳамюртимиз финал босқичига тавсия этилди) (Финалдаги натижа - 16,78 м, 6-ўрин)



Ушу:

-70 кг, 1/8 финал. Муҳаммадали Йўлдошев - Нусрет Алтункая (Туркия) - 0:2.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг