UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07WBA рейтинги янгиланди: боксчиларимизнинг рейтингида ўзгариш борми? 0 18:36IBF: Яна бир ўзбек боксчиси илк бор ТОП-15'га кирди, Ҳасанбой эса... 0 18:05Марокаш ЖЧ-2030 финалини қабул қилишини маълум қилди 0 17:34Топурия ва Пимблетт UFC рақамли турнирининг марказий жангини ўтказиши мумкин 0 17:13WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 16:42Ковингтон, Чимаев ва бошқа юлдузлар иштирокидаги RAF 13 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:11Суперлига. Бугун 21-тур якунланади 0 15:40Нодирбек Абдусатторов блиц рейтингида 2-ўринга кўтарилди. Синдаров-чи? 0 15:09Жастин Гэтжи: "Қайтаманми ёки йўқ, билмайман" 0 14:38Ражабали Шайдуллаев MVP лигаси билан шартнома имзолади 0 14:17Умарали Раҳмоналиев "Манчестер Юнайтед" билан ўйиндан сўнг нималар деди? 0 13:46XX Осиё ўйинларида иштирок этадиган дзюдочиларимиз таркиби тасдиқланди 0 13:15Расман! Наманганда ўтказиладиган Octagon 92 турнирининг марказий жанги эълон қилинди (ВИДЕО) 0 12:44Одилхон Бухорода бўлиб ўтган ATFС 33 турнирида жанг қилди (ВИДЕО) 0 12:13Мануэль Нойер Германия футболчилари орасида рекорд ўрнатди 0

28 июл 07:52
Янгиликлар

Гимнастика, Теннис, Дзюдо, Енгил атлетика, Сув спорти турлари

Ёзги Универсиада якунланди. Тарихни янгилаган ўзбек спортчилари медаллар жамғариш бўйича нечанчи ўринни эгаллашди? (Барча маълумотлар)

16-27 июль кунлари Германия давлати талаба-спортчиларнинг Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларига мезбонлик қилди.

Мазкур катта спорт фестивалида дунёнинг 113 давлатидан 18 та спорт тури бўйича жами 5 100 нафардан зиёд талаба-спортчи 234 та медаллар жамланмаси учун баҳс олиб борди. Ушбу комплекс мусобақа Германиянинг Бохум, Дуйсбург, Эссен, Мюльхайм-ан-дер-Рур, Хаген ва Берлин шаҳарларида ўтказилди.

Ўзбекистон спорт делегацияси ёзги Универсиадада 11 та спорт тури (камондан отиш, спорт гимнастикаси, енгил атлетика, сувга сакраш, дзюдо, бадиий гимнастика, эшкак эшиш, сузиш, стол теннис, таэквондо WT ва теннис бўйича 18 та олий таълим муассасаларида таҳсил олувчи 53 нафар спортчидан иборат таркиб билан иштирок этди.

Ўзбекистон спорт делегацияси мусобақа якунларига кўра 5 та спорт тури бўйича (сузиш, бадиий гимнастика, енгил атлетика, таэквондо WТ, дзюдо) 4 та олтин, 4 та кумуш, 7 та бронза, жами 15 та медаль қўлга киритди. 

Ушбу натижа билан Ўзбекистон спорт делегацияси 113 давлат орасида умумжамоа ҳисобида 13-ўринни, Марказий Осиё давлатлари орасида 1-ўринни эгаллалади. Япония 34 та олтин, 21 та кумуш, 24 та бронза медали билан биринчи ўриндан жой олди. Хитой 30 та олтин, 27 та кумуш, 17 та бронза медали билан 2-поғонани банд этган бўлса, узоқ вақт пешқадам бўлиб келган АҚШ якунда 28 та олтин, 27 та кумуш, 29 та бронза, жами 84 та медаль билан кучли учликка якун ясашди. Медаллар сони бўйича айнан америкаликлар тенгсиз бўлишди. 

Кучли ўнталикдан Корея Республикаси, Италия, Германия, Жанубий Африка Республикаси, Туркия, Хитой Тайпейи ва Польша терма жамоалари жой олишди. Қўшниларимиз Қозоғистон 37, Қирғиз Републикаси 38-ўринни банд этишди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Универсиадалар тарихидаги энг яхши натижасини қайд этди.

Маълумот учун, 2013 йил Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси томонидан жами 19 та медаль (2 та олтин, 7 та кумуш ва 10 та бронза) қўлга киритилиб, якунда умумжамоа ҳисобида 24-ўринни эгаллагандик. 

2019 йил Наполи (Италия) шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларида эса Ўзбекистон спорт делегацияси томонидан жами 8 та медаль (2 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза) қўлга киритилиб, умумжамоа ҳисобида 19-ўриндан жой олгандик. 

Шунингдек, Универсиадалар тарихида илк бор сузиш, бадиий гимнастика ва енгил атлетика спорт турларидан медаллар қўлга киритилди. Кеча мусобақанинг сўнгги куни енгил атлетика бўйича терма жамоамиз аъзоси Шарифа Давронова уч хатлаб сакраш дастурида ўзининг шахсий рекордини (14.30 м) янгилаб, 14.33 м натижа билан Ўзбекистон учун тўртинчи олтин медални қўлга киритди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг