UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0

07 июн 14:50
Янгиликлар

Токио-2020

Чим устида хоккей. Польшага ютқаздик, бугун Россияга қарши ўйин

Ҳиндистоннинг Бубанешвар шаҳрида чим устида хоккей бўйича эркаклар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақанинг аҳамиятли томони шундаки, унда иштирок этаётган терма жамоалар Токио 2020 Олимпиадаси лицензиясини қўлга киритишлари мумкин бўлади. Баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишмоқда. 

Кеча йигитларимиз илк турда Польша терма жамоасига қарши ўйин ўтказиб, 0:4 ҳисобида имкониятни бой беришди. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда мезбон Ҳиндистон терма жамоаси Россияни 10:0 ҳисобида мағлуб этди. 

Бугун вакилларимиз Россия терма жамоасига қарши майдонга тушадилар. Учинчи ўйин 10 июнь куни Ҳиндистонга қарши бўлиб ўтади. 

Маълумот учун, гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган жамоа ярим финалга йўл олади ва курашни давом эттиради. Гуруҳ босқичи якунлангач, "Б" гуруҳидаги терма жамоалар (АҚШ, Япония, Мексика ва ЖАР) ҳам баҳсга қўшилади. 

Биринчи ўринни эгаллаган терма жамоалар тўғридан-тўғри ярим финалда баҳс олиб боришса, гуруҳни иккинчи ва учинчи ўринда якунлаганлар ўтиш ўйини орқали ярим финал йўлланмаси учун курашадилар. Финалга чиққан терма жамоалар Токио Олимпиадаси лицензиясини қўлга киритишади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг